Ҳиндистонда ўтказиладиган ўқув курсларига таклиф этамиз
Ҳиндистон техник ва иқтисодий ҳамкорлик (ITEC) дастури доирасида жорий йилнинг Сентябрь-Октябрь ойларида ташкил этиладиган ўқув курсларига қабул бошланганлигини маълум қиламиз.
Маълумот учун: “ITEC” дастури Ҳиндистон Вазирлар Махкамаси қарори билан 1964 йил 15 сентябрь санасида ташкил этилган бўлиб, Ҳиндистон ҳукуматининг икки томонлама ёрдам дастури ҳисобланади. Ушбу дастур Ҳиндистон ҳукумати томонидан тўлиқ молиявий қўллаб қувватланади. Ҳиндистон мамлакати ривожланиш йўлида эришган тажрибаларни Осиё, Африка, Шарқий Европа, Лотин Америка, Кариб денгизи давлатлари билан алмашиш дастури ҳисобланиб, ўз ичига 309 ўқув курсларини олади.
“ITEC” ўқув дастурлари номзодларига қуйидаги талаблар белгиланган:
- ёши: 25 дан 45 гача;
- инглиз тилида эркин сўзлаша олиши;
- ўқув курслари мезонларига тўғри келиши;
- ўқув курси бошланиш санасидан икки ой олдин барча керакли ҳужжатларнинг топширилиши.
“ITEC” дастурига ҳужжат топшириш электрон саҳифада (www.itecgoi.in) рўйхатдан ўтган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, ҳужжатларнинг бир нусхаси номзодга тегишли вазирлик ва идораларнинг тавсияномаси билан бирга Савдо-саноат палатаси орқали Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига топширилади.
“ITEC” таълим дастури доирасида ташкил этиладиган ўқув курслари РЎЙХАТИ (инглиз тилида).
Ушбу масала юзасидан қўшимча саволлар мавжуд бўлган ҳолларда Тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси Г.Шерматовага (Тел.: (+998 71) 150-60-06; Э-манзил: g.shermatova@chamber.uz) мурожаат этишингиз мумкин.
17.05.2018
12:30