ЎзССПда Германиянинг “ITM Investment-Trade–Marketing GmbH” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Германиянинг “ITM Investment-Trade–Marketing GmbH” компанияси Бош директори Дирк Трёндле билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Германия ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Жумладан, Ўзбекистон маҳсулотлари учун Германия ва Европа бозорларига кириш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, турли соҳаларда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга икки давлат тадбиркорларига кўмаклашиш, долзарб йўналишлар бўйича бизнес-форум, кооперацион биржа ва бизнес мулоқотларни ташкил этиш, Германияга республикамиз тадбиркорларининг танишув ташрифлари, халқаро кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишларига қулай шарт-шароитлар яратиб бериш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг "Palata export" унитар корхонаси ва “ITM Investment-Trade–Marketing GmbH” компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши режалаштирилган.
ЎзССП матбуот хизмати
17.05.2018
14:48