Ангрен шаҳрида “Ўзбекистон-Корея бизнес форуми” ўтказилди.
16 май куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида “Ўзбекистон-Корея бизнес форуми” ташкил этилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда хорижий инвестиция капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар кун сайин ортиб бормоқда.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш бугунги кунда устивор вазифалардан бири саналади.
Шу боис, бугунги кунда мамлакатимизда хорижлик инвесторларга яратилаётган кенг имкониятлар ўз самарасини бермоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 2018 йил 16 май куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекистон-Корея” бизнес форумида Жанубий Кореянинг 30 дан ортиқ ишбилармон доира вакилари иштирок этишди.
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда ҳамда Корея инвесторларини Ангрен ЭИЗни инвестицион лойихаси билан таништириш бўйича мазкур бизнес форумда ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан Жанубий Кореянинг «Sangshin», «All Tree», «Brisen», «Light Stone Board», «KOTEC», «Samsung Steel», «So Mang Global», «Hanyan Electric», «Incheon FEZ», «Eco Green Partners» ва бошқалар.
Ташриф давомида меҳмонлар Ангрен ЭИЗ зонасига ташриф буюришди.
Ангрен ЭИЗ зонасида тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар амалга оширилаётган инвестицион лойихалар, преференциялар ва имтиёзлар тўғрисида Ангрен ЭИЗ раҳбари таништириб ўтди. Шунингдек мед трубалар ва керамик плиткалар ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишишди.
Куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилояти тадбиркорлик субъектлари ва Корея ишбилармон доира вакиллари иштирокида ўртасида B2B форматида бизнес форум ўтказилди.
Бизнес форумда тадбиркорлар янги қўшма корхоналар ташкил этиш, инвестиция лойихаларини амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли шартномалар тузиш каби масалаларни мухокама этдилар.
Ангрен шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Baraka Ustroz” MCHJ ва Жанубий Кореялик хусусий тадбиркор Жаноб Че Иль Чон билан ҳамкорликда ўқув маркази ташкил этиш бўйича ўзаро келишувга эришишди.
Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган «Evro Star Trade» MCHJ ва Жанубий Daehan heavy Electric Mashinery Co.LTD ўртасида қиймати 975 минг долларлик хар хил турдаги саноат, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган насослар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона очиш бўйича ўзаро келишувга эришди.
Бу каби учрашувлар ўз навбатида Жанубий Корея ишбилармон доира вакиллари билан ўзаро хамкорлик алоқаларини янада мустахкамлаш, қўшма корхоналар сонини кенгайтириш ва янги истиқболи лойихаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
ЎзССП Матбуот хизмати
18.05.2018
16:21