Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида махаллий ахоли хусусан ёшлар билан ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Жорий йилнинг 19-22 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли ва Тўрткўл туманларида махаллий ахоли хусусан ешлар билан ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Учрашувда тадбиркорликнинг жамиятга фойдаси, ҳар бир оила тадбиркорлик билан шуғулланиши учун яратилган имкониятлар мухокама килинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи О.Х.Турсунходжаев бошчилигида бугунги кундаги ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар тўғрисида тўлиқ тушунчалар бериб ўтилди, билдирилган саволларга жавоб берилди.
Қишлоқ жойларида оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликнинг ўрни ва авзалликлари хамда бу бўйича имтиезларга алохида тухталиб ўтилди.
Учрашув сўнгида мутахассислар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар кўллаб-қувватланди ҳамда бундай тадбирлар ёшлар орасида кўпроқ ўтказилиши таклифи киритилди.
Бу каби ўқув-амалий семинар 20-22 май кунлари Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Қўшкўпир туманларида ҳам ўтказилди.
22.05.2018
16:35