• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига Хулоса бериш Савдо-саноат палатаси фаолиятининг диққат марказида.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5087-сонли Фармонининг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани бериш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган.

    Ушбу вазифани бажара бориб, Савдо-саноат палатаси томонидан бир қатор ҳуқуқий норматив ҳужжатлар лойиҳалари ўрганиб борилиб, улар бўйича эксперт хулосалари тузиб борилмоқда.

    Ушбу механизм тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги кафолатларни янада кучайтирилишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олиб, лойиҳаларнинг аксарияти тадбиркорлар иштирокида ўтказиладиган Экспертлар кенгашида муҳокама этилмоқда.

    Энг муҳими, Палатанинг хулосалари эътиборга олиниб, лойиҳалар қайта кўриб чиқилмоқда.

    Хусусан, Палата томонидан 2018 йил давомида 265 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилиб, улар бўйича Хулосалар берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги (янги таҳрир) Қонуни лойиҳаси юзасидан фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун анъанавий таълим хизматлари билан бир қаторда сифатли ва оммабоп таълим олишнинг муқобил имкониятларини яратадиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартибини аниқ белгилаш, шунингдек уларни хусусий ва ижтимоий шериклик асосида ташкил этиш механизмини чиқариб ташлаш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан давлат таълим стандартлари ва давлат талабларининг бажарилишини назорат қилишда назорат қилувчи субъектлар сонини қисқартиришни назарда тутувчи Хулоса берилди.

    Ёки Соғлиқни сақлаш вазирининг “Дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган ҳолатлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Буйруғи лойихаси юзасидан дорихоналар ва дори ишлаб чиқарувчи корхоналар, жумладан хорижий ишлаб чиқарувчилар ўзлари сотган ёки ишлаб чиқарган дори воситаларининг ножўя реакциялар келтириб чиқарганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлмай туриб Давлат марказини хабардор қилиш имкониятига эга эмаслиги ва  дори воситасини муомаладан чиқариш ёки унинг қўлланилишини тўхтатиб туришнинг аниқ асослари ва механизмларини лойиҳада кўрсатилмаганлиги амалиётда ҳар қандай ноаниқликлар, суистеъмолликлар ва коррупция ҳолатларига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида Хулоса тузилиб, лойиҳа муаллифига юборилди.

    Худди шундай, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор лойихаси юзасидан приборни текширувдан ўтказишга қабул қилишни рад этишга олиб келадиган сабабларидан бири, яъни “шикастланган ҳолатда бўлиши” нинг белгилари аниқ кўрсатиб ўтилмаганлиги ҳамда ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказишга қабул қилишни рад этиш устидан шикоят қилиш имконияти истеъмолчига берилмаганлиги тўғрисида Хулоса шулар жумласидан.

    Ушбу хулосаларни беришда, энг аввало, ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган нормаларни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидан чиқариб ташлаш ва бу орқали уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини олдини олиш назарда тутилди.

    Бу борадаги иш давом этмоқда.

     

    ЎзССП Матбуот хизмати

     

    23.05.2018

    18:04

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06