Яна битта тадбиркорнинг манфаати ҳимоя қилинди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор “MAMADJANOVA MAPKURA SABIROVNA”нинг Тошкент туманлараро иқтисодий судининг биринчи инстанцияси томонидан 01.11.2017 йилдаги 1001-1706/13215-сонли иши юзасидан чиқарилган ҳал қилув қароридан норозилигини билдириб ёзган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2017 йилдаги ПФ-5087-сонли Фармонида берилган ваколатларидан фойдаланган холда 2018 йил 26 февралда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига назорат тартибида протест келтириш тўғрисида Илтимоснома киритди ва Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан кассация тартибида протест келтирилди.
02.05.2018 йилда суд томонидан иш кўрилиб, якка тартибдаги тадбиркор “MAMADJANOVA MAPKURA SABIROVNA”нинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
ЎзССП Матбуот хизмати
25.05.2018
16:41