• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий кўмак бериш” мавзусида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

    Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қабул қилинаётган чоралар самарадорлиги ва натижадорлиги етакчи халқаро молиявий ташкилотлар ва рейтинг агентликларининг ижобий баҳоларида холисона акс эттирилмоқда. Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш — 2018» ҳисоботида Ўзбекистон тадбиркорлик учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатлар қаторида жаҳонда биринчи ўнталикка кирди.

    Шунга қарамасдан, мамлакатимизда қулай бизнес муҳитини ривожлантириш борасидаги сайи-ҳаракатлар изчил давом этмоқда.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 мартдаги “Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-36-сонли Қарори билан мамлакатимизга импорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш тартиблари бекор қилинди.

    Ушбу ҳолат ташқи савдони янада эркинлаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун тенг ва қулай шароитлар яратиш, шунингдек, савдо-операцияларини амалга оширишда ортиқча тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга хизмат қилади.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5409-сонли Фармони билан 2018 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турларини, шу жумладан, уларнинг баъзи турларини бирлаштириш йўли билан 198 тадан 56 тага қисқартирилди.

    Мамлакатимиз рахбари Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2018 йил 05 январдаги навбатдан ташқари сессиясида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берди.

    Жумладан, сектор раҳбарлари (ҳоким, прокурор, ички ишлар, солиқ инспекцияси раҳбарлари) бириктирилган ҳудуддаги тадбиркорлар билан мунтазам учрашувлар ташкил қилиш, тадбиркорлик фаолиятидаги муаммоларни ечиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар юкланган.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан 2018 йилда вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳарида тадбиркорлар билан ўтказиладиган учрашувлар режа-жадвали ишлаб чиқиллиб, тасдиқланган.

    Йиғилиш режа-жадвалига асосан кетма-кет ҳар икки ҳафтада бир марта тадбиркорлар билан учрашув ташкил этиш белгиланган. Бундан кўзланган асосий мақсад, биринчи учрашувда мурожаатларни эшитиш ва уларни кўриб чиқиш бўйича масъулларни бириктириш бўлса, иккинчи учрашувда масъуллардан топшириқлар ижросини эшитиш ва таҳлил қилиб боришдир.

    Алоҳида таъкидлаш лозимки, туман-шаҳар ва вилоят даражасида ўз ечимини топмаган масалалар таҳлил қилиниб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳуқуқий масалалар бўйича Экспертлар кенгашида муҳокама қилиб борилмоқда, шунингдек, Палата томонидан ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилмоқда.

    Жорий йилнинг 25 май куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий кўмак бериш” мавзусида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.К.Жасимов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллигидан А.Бўриев, Тошкент вилояти ҳокимлигининг тадбиркорлик масалалари бўйича Ишчи гуруҳи раҳбари М.Ниёзмухаммедов  ва Бўка туман ҳокимининг биринчи ўринбосарлари олиб боришди.

    Учрашувда туманда фаолият юритаётган 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар иштирок этди.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳуқуқий масалалар бўйича Экспертлар кенгаши раиси И.Жасимов йиғилиш иштирокчиларига мамлакатимизда тадбиркорликка оид қабул қилинган сўнги қонун ва қонун ости хужжатлари, уларнинг мазмун моҳияти, шунингдек, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва улар эркинликларининг кафолатларини тушунтуриб ўтди. Шундан сўнг, тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди.

    Йиғилишда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш масалаларида 32 та мурожаат қайд этилган бўлиб,  мурожаатларнинг барчаси туман миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган масалалардир.

    Мурожаатларнинг асосий қисми тижорат банкларидан кредит олиш ва тадбиркорлик мақсадида ер олиш ҳамда туманда қайта қурилаётган марказий бозор инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалардир.

    Қайд қилинган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатдики, мурожаатларнинг барчасини туман миқёсида ҳал этиш мумкин бўлган, бироқ, тегишли ташкилотлар ва мутасадди раҳбарларнинг эътиборсизлиги ҳамда тадбиркорлик фаолиятига бефарқ муносабатда бўлганлиги боис, ушбу мурожаатлар бугунги кунга қадар ўз ечимини топмасдан келган.

    Бунинг яна бир асосий сабаби, аксарият тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларнинг тадбиркорлик борасида етарлича ахборотга эга эмаслиги ва ўз ҳақ ҳуқуқларини етарли даражада билмаслигидир.

    Хусусан, аксарият тадбиркорларнинг ер олиш масаласидаги мурожаатлари Бўка туман Архитектура бўлими ва туман Ер ресусрлари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан туманда ер йўқ қабили остида кўриб чиқилмаган.

    Гарчан туманда тадбиркорлик қилиш шарти билан бундан бир неча йиллар олдин ажратиб берилган ер майдонлари фойдаланилмасдан келинган.

    Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси 7-қисмига асосан “...ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда” ер участкаларига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши ва уни бошқа бир ташаббускорга танлов асосида берилиши лозим  бўлган. Бироқ, бу борада масъуллар сусткашликка йўл қўйиб, ерлардан оқилона фойдаланиш бўйича мониторингни ташкил қилмаган.

    Шундан келиб чиқиб, йиғилишда иштирок этганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Мулкдорлар томонидан фойдаланилмаётган ишлаб чикариш майдонларидан окилона, максадли ва самарали фойдаланиши юзасидан назоратни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-3541-сонли Қарорига кўра мулкдор (бошқа ташаббус кўрсатувчилар) томонидан инвестиция лойиҳаси тақдим этилмаганлиги ёки амалга оширилганлиги тўғрисида Идоралараро комиссия томонидан хулоса чикарилгандан кейинги ойдан бошлаб:

    • юридик шахслар - қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг соддалаштирилган солиққа тортиш тартибини қўллаётган мулкдорлари умумбелгиланган тартибдаги солиқлар хамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтиши;
    • юридик ва жисмоний шахслар - мулкдорлар ўзларига тегишли қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари учун мулк ва ер солиқларини икки баробар миқдорда, 6 ой ўтгандан кейин - беш баробар миқдорда, 12 ой ўтгандан кейин ва кейинчалик - ўн баробар миқдорда тўлаши;
    • юридик ва жисмоний шахсларга - қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мулкдорларига нисбатан қонун хужжатлари билан белгиланадиган солиқлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар қўлланилмаслиги тушунтирилди.

    Мунтазам равишда жойларда тадбиркорлар билан бу каби учрашувларнинг ўтказилиши, тадбиркорлик фаолиятидаги муаммо ва камчиликларни ўрганиш, уларни ҳал этиш, ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланишга кўмак бериш ҳамда уларнинг жамиятда рўй бераётган ўзгаришларда фаол иштирокини таъминлаш имконини беради.

    28.05.2018

    14:23

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06