![](/uploads/news/images/large/__42eb9aad5fbec408441715327b7908a2.jpg)
“Ёшлар-келажак бунёдкори” савдо кўргазмаси
“Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлисининг 2018 йил 22 январдаги 1-сон йиғилиш баёни ижроси бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Бухоро вилоятида “Ёшлар-келажак бунёдкори” шиори остида ёш тадбиркорлик субъктлари ва ёш ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг ҳудудий савдо кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмани ташкил этишдан мақсад, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган кўп сонли ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқариши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кенг шароитлар яратиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Савдо кўргазмасида жами 17 нафар ёш тадбиркорлар ва 20 нафар ёш ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.
Кўргазмага тақдим қилинган маҳсулотлар билан танишиш, савдо ҳамда келажакда ҳамкорликда ишлаш мақсадида шартномалар тузиш учун вилоятдаги олий таълим, ўрта махсус таълим муассасаларининг битирувчи талабалари, қизиқиш билдирган аҳоли қатлами ва вилоятдаги ҳарбий қисм оддий аскарлари ташриф буюришди.
ЎзССП Матбуот хизмати
28.05.2018
16:17