Хитой Халқ Республикаси Шэньси провинциясининг ишбилармон доира вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
30 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Хитой Халқ Республикаси Шэньси провинциясининг ишбилармон доира вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида “Самарқанд – Шэньси” бизнес форуми ва кооперация биржаси ўтказилди.
Бизнес-форум давомида иштирокчилар эътиборига мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, инвестролар учун яратиб берилган имкониятлар, ташкил этилган ЭИЗда фаолият олиб бориш учун қулай шарт-шароитлар хақида батафсил маълумотлар берилди.
Форум доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва Хитой халқ Республикаси Шэньси провинциясининг Иқтисод ва қишлоқ хўжалиги Ассоциацияси билан Меморандум имзоланди.
Тадбир доирасида ўтказилган “В2В” форматидаги кооперация биржасида Самарканд вилоятининг 100 га тадбиркорлик субъектлари Хитой Халқ Республикаси Шэньси провинциясидан ташриф буюрган 20 яқин компания вакиллари билан учрашиб, улар билан ўзаро тажриба алмашиш, хамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашдилар.
ЎзССП Матбуот хизмати
31.05.2018
17:36