Самарканд шаҳрида “Ёш тадбиркорлар мактаби” талабалари иштирокида давра сухбати бўлиб ўтди.
30 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ССП қошидаги “Самарқанд кадрлар тайёрлаш маркази”да Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOIKA) кўмагида ташкил этилган “Ёш тадбиркорлар мактаби” талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра сухбати давомида мутахассислар талабаларнинг барча қизиқтирган саволларига жавоб берар экан, ўз навбатида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, корхона очиш тартиби, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорларга сифатли маҳсулотларни олиб чиқиш, экспорт операцияларини амалга ошириш, хориж хамкорларни излаб топиш борасида маълумотлар берилди.
Шу билан бирга тадбирда “Ёш тадбиркорлар мактаби” фаолиятига кўмаклашиш ва уни янада ривожлантириш масалалари атрофлича мухокама этилди.
Қайд этиш лозим, “Ёш тадбиркорлар мактаби”да энг замонавий ва интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда, талабалар ўз бизнесини йўлга қўйиш, уни ривожлантириш бўйича машғулотлар олиб борилиб, улар орқали талабалар махсус билим ва кўникмаларга эга бўлишмоқда.
Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOIKA) – ҳамкор давлатларнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланишини қўллаб қувватловчи, бунда бир қатор қўшма лойихаларни тадбиқ этивчи ташкилот. KOICA ўзининг чет эллардаги 48 ваколатхоналари орқали ҳар–хил грант дастурларини амалга ошириб, техник ёрдамлар кўрсатади. KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси амалий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни Ўзбекистондаги ижтимоий – иқтисодий ривожланишларни таъминлашга мўлжалланган, Ўзбекистоннинг давлат сиёсати доирасида, стратегияларни ишлаб чиқиш орқали амалга оширади.
ЎзССП Матбуот хизмати
31.05.2018
18:20