Тошкентда Ўзбекистон-Польша бизнес-форуми ўтказилди
Жорий йилнинг 7 июн куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Польша Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари А.Папеж бошчилигидаги делегация вакиллари билан Ўзбекистон-Польша бизнес-форуми ўтказилди.
Польша Республикаси делегацияси таркибидан озиқ-овқат, қурилиш, тиббиёт ва биотехнология, муҳандислик, электротехника, қишлоқ-хўжалиги соҳаларда фаолият олиб борувчи 20 га яқин йирик компаниялар вакиллари ўрин олган.
Ушбу учрашув ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қўшимча рағбат сифатида хизмат қилади.
Учрашувни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад икки давлат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилиши ва кенгайишини қўллаб-қувватлаш, янги қўшма корхоналар сонини ҳамда икки томонлама маҳсулот айланмасини оширишдан иборат.
Учрашув давомида Польша Репсубликаси делегация вакиллари Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган улкан ислохотлар ҳамда мамлакатимизда инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратилган қулай шарт шароитлар ва имтиёзларни юқори бахолаб, бугунги давра суҳбати Ўзбекистон ва Польша ишбилармон доира вакиллари учун ўзаро тажриба алмашиш имконияти беришини таъкидлаб ўтдилар.
Учрашув давомида иштирокчилар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар, ишбилармонлик мухитини яхшилаш, бизнесни қўллаб- қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг хуқуқий химоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, ташкил этилган ва фаолият юритаётган ЭИЗ да инвесторлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Қайд этиш керакки, 2017 йилда икки мамлакат ўзаро товар айланмаси қарийиб 104,9 млн. АҚШ долларни, 2018 йилнинг оҳирги 4 ойи давомида ушбу кўрсатгич 46,3 млн. АҚШ долларни ташкил қилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида Польша инвесторлари иштирокидаги 25 та корхона фаолият юритмоқда. 2017 йилга келиб Ўзбекистон Республикасида 2 та қўшма корхона ва 1 та энергетика, текстил, фармацевтика ва чиқиндиларини қайта ишлаш компаниялари очилди.
Учрашув сўнгида томонлар ўзаро хамкорлик алоқаларини янада мустахкамлаш, қўшма корхоналар сонини кенгайтириш, инвестицион лойихаларни амалга ошириш каби масалаларини муҳокама қилишди.
Польша Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари А.Папеж иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.
ЎзССП Матбуот хизмати
07.06.2018
18:21