Германияда ўтказиладиган Халқаро ёш таъсисчилар конференциясига таклиф этамиз
Жорий йилнинг 16-20 октябрда Германиянинг Берлин шаҳрида “Ёш таъсисчилар” дастури доирасида Халқаро ёш таъсисчилар конференцияси бўлиб ўтади.
Мазкур дастурдан кўзланган мақсад – ёш тадбиркорларнинг инновацион ғоя ва лойиҳаларни амалга оширишларини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиб, конференция доирасида иштирокчилар Германия ва бошқа мамлкатларнинг муваффақиятли тадбиркорлари тажрибасини ўрганиш, шунингдек салоҳиятли сармоядорлар билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш имкониятига эга бўладилар.
Мазкур конференция ташкилотчилари томонидан унда Ўзбекистонлик вакилларнинг ҳам иштирок этиши режалаштирилганлиги маълум қилинган ва қуйидаги талабларга жавоб берадиган таъсисичиларни конференцияга таклиф қилган.
- номзод инглиз тилини яхши даражада билиши;
- ўз корхонаси фаолиятини сўнгги беш йилда йўлга қўйган бўлиши;
- корхонада стартап лойиҳалар амалга оширилиши;
- таъсисчининг ёши 20 ёшдан катта ва 35 ёшдан кичик бўлиши.
Ушбу конференцияда иштирок этиш истагида бўлганлар 25 июнь кунига қадар қуйидаги манзилда онлайн рўйхатдан ўтишни амалга оширишлари керак: https://goo.gl/skfhnv.
Эслатма: Конференцияда иштирок этиш харажатлари “Вестервелле” Фонди томонидан қопланади.
ЎзССП Матбуот хизмати
12.06.2018
13:25