• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг бир йиллик фаолияти натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Жорий йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланганлиги айнан фаол тадбиркорларни, яъни рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг устувор вазифаси этиб белгиланди.

    Маълумки, 2017 йил 19 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Савдо-саноат палатасининг фаолиятини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

    21 июн куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида мазкур хуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар ва бир йиллик фаолияти натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу тадбирни бевосита ЎзССПнинг бизнес-жамият олдидаги бир йиллик ҳисоботи десак муболаға бўлмайди.

    Тадбирни Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов очиб берди ва мамлакатимизда рўй бераётган кенг ислоҳотларнинг ва хукуматимиз томонидан қабул қилинаётган меёрий хукукий хужжатларнинг ҳаётга татбиқ этилиши, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазаси кафолатлари кучайиши, бизнесни ташкил этиш ва юритишда ҳар томонлама кўмак кўрсатилиши, сифатли давлат хизматларини тақдим этилиши, ҳамда бизнес-муҳити яхшиланиши, тадбиркорликнинг жадал ривожланиши, чет эл инвестицияларининг кенг жалб қилиниши ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулоти ташқи бозорларга чиқишига кенг имкониятлар яратиб берилаётганини таъкидлаб ўтди.

    Матбуот анжуманда Раиснинг биринчи ўринбосари И.Жасимов маърузаси тингланди, унда аҳолини тадбиркорлик фаоллигини янада ошириш ва уларнинг ўз бизнесини бошлашга даъват этиш, тадбиркорлик фаолиятининг барча босқичларида юзага келаётган муаммоларни ортиқча тўсиқларсиз ҳал этишга қаратилган бозор инфратузилмасини барқарор ишлашини мувофиқлаштирувчи амалий механизмларни  яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Шу билан бирга, “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан моҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган 6 та йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ва натижалар рақамларда маълум қилинди. Хусусан;

    Тадбиркорлик субъектлари манфаатларини хуқуқий ҳимоясини таъминлаш

    Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш Фармонга кўра Палата фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланган. Бу борада тизимли равишда ишлар олиб борилиб, қуйидаги натижаларга эришилди. Палата Ижро Қўмитаси ва ҳудудий тузилмалари томонидан Палата аъзолари манфаатида жами 46 063 та даъво аризалари киритилди, шундан: 40788 таси қаноатлантирилган, биргина жорий йилнинг 5 ойи давомида бу кўрсаткич 18839 тани ташкил этди, бу ракамни 2017 йилнинг 1 ярим йиллиги билан соллиштирганда 12% кўпдир.

    Ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида

    Қорақалпоғистон Республикасининг барча вилоятларида инвестицион имкониятларни аниқлаш мақсадида ССП ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда рус ва инглиз тилларида "Қорақалпоғистон Республикасига инвестиция киритиш бўйича қўлланма"ни тайёрлаб, республиканинг ҳар бир туманининг инвестицион имкониятларини тавсифловчи тадқиқотлар ўтказилди.

    Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш ва экспортга кўмаклашиш борасидаги ишлар бўйича

    Хорижий давлатлар, биринчи навбатда, қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш чоралари амалга оширилди. Шулар қаторида:

    - чет эл капитали иштирокида 72 та қўшма корхоналар ташкил этишда ёрдам кўрсатилди ҳамда тадбиркорлик субъектларига замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни олиб киришда фаол иш олиб борилди.

    - 322 та корхонага мини-технологиялар ва ускуналарни топиш ва харид қилишда бевосита ёрдам кўрсатилди;

    208 та маҳаллий тадбиркорлик субъектларига жами 58,8 млн. АҚШ доллари миқдорида ўз маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилишга кўмаклашилди;

    52 та халқаро кўргазма ва ярмаркаларда ССП аъзоларининг иштироки таъминланди.

    - Ўзбекистонда 39 та бизнес-форум ўтказилди (4175 маҳаллий ва 1523 хорижий компаниялар иштирокида) чет элда эса 13 та бизнес форум (755 та ўзбек ва 1590 хорижий компаниялар иштирок этди). (статистик маълумотларнинг тўлик шакли мақола сўнгида келтирилган)

    Тадбирда шунингдек, Палата раисининг ўринбосари Ж.Ураков сўзга чиқди. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли Фармони ҳамда ““Ҳунарманд” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3393-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар борасида тўхталиб ўтди.

    Қарорга мувофиқ “Ҳунарманд” уюшмаси раисини мавқеи бўйича Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосарига, “Ҳунарманд” уюшмасининг ҳудудий бошқарма бошлиғини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилганлиги қайд этди.

    Бугунги кунда Палата ҳузуридаги туман ва шаҳар Тадбиркорларга кўмаклашиш марказлари томонидан ҳунармандларга ўз тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришга кўмаклашиши бўйича сўзсиз равишда хизматлар кўрсатиш, жумладан ўз бизнесини ташкил этиш ва ривожлантириш кўникмаларига ўргатиш, ҳунармандчилик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, янгидан ўз фаолиятини бошлаётган ҳунармандчилик субъектлари учун кўргазмалар ташкил этиш бўйича натижаларни маълум қилди. Кўрсатилаётган ҳизматлардан 17 таси бепул амалга оширилаётгани айтилди.

    Хусусан, “Хунарманд” уюшмаси таркибида 8700 нафар ханурманд аъзо эканлиги, ўтган 6 ой ичида бу кўрсаткич 26400 тани ташкил этган. Бу эса ўз навбатида, хунарманлар сафи кенгайганлиги ва бевосита шу орқали кўплаб янги иш ўринлари яратилганлигидан далолат беради. Ж.Ураков ўз нуткида шунингдек, ҳар йили ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик танлови шу йилнинг куз фаслига режалаштирилганлиги ҳақида маълумот берди.

    Тадбирда шунингдек, Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида Ҳакамлик судлари тузилган бўлиб, ҳозирги кунда 15 та Ҳакамлик судлари  низоларни муқобил ҳал этувчи нодавлат орган сифатида фаолият юритиб келаётгани таъкидланди. ЎзССП хузурида Ҳакамлик суди раиси Ф.Отахонов даъво аризалари билан мурожаатлар сони 2017 йилнинг иккинчи яримидан бошлаб кескин кўпайганини қайд этар экан, 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан шу кунга қадар Ҳакамлик судлари томонидан жами 3298 та ишлар кўрилган бўлиб, даъво суммаси 204,2 млрд. сўм, 6,5 млн АҚШ долларини ташкил қилган.

    Матбуот анжумани сўнгида И.Жасимов Палата фаолиятида камчиликлар ҳам мавжудлигини, олдинда Палатага юклатилган вазифаларни юқори даражада бажариш учун малакали кадрлар билан таъминланиш, худудлардаги Тадбикорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш, Палата томонидан кўрсатиладиган хизматлар сони ва сифатини ошириш, бизнес-инкубаторлар фаолиятини йўлга қўйиш, маҳаллий экспортёрлар сафини янада кенгайтиришда бир қатор самарали ишлар амалга оширилиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

    Статистик маълумотлар

    Ўзбекистон Республикаси ССПси жорий ҳисобот даврида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ҳамда “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан моҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 19-июнида қабул қилинган №5087 рақамли Президент фармонига мувофиқ ўзига юклатилган вазифалар ва берилган ваколатлардан келиб чиққан ҳолда Палата фаолиятини мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб вазифалари ва асосий йўналишларини амалга оширишга қаратди.

    ТКМ ва уларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари фаолияти тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-3068 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда Палата инфраструктурасини такомиллаштириш бўйича талай ишлар амалга оширилди.

    Жумладан, 2017 йилда Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш, улар томонидан тадбиркорлик субъектларига тезкор хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида туман (шаҳар) тузилмалари иштирокини кучайтириш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

    Республика бўйича Палатанинг 194 та туман ва шаҳарларда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари (ТКМ) ташкил этилди.

    Савдо-саноат палатасининг туман(шаҳар) тузилмалари томонидан тадбиркорлик субъектларига ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган жисмоний шахсларга:

    - бизнес режа тайёрлаш, ҳуқуқий масалалар бўйича маслахат бериш, электрон рақамли имзо олишда кўмаклашиш, ҳисоб варақ очиш учун хужжатлар тайёрлаб бериш бўйича бепул;

    - таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, муҳр ва штамп эскизларини тайёрлаш, чет эл компаниялари билан битим имзолашда кўмаклашиш, солиқ ва статистика хисоботларини электрон тарзда юбориш бўйича пуллик хизматлар кўрсатилмоқда.

    2018 йилда ССП Ижро этувчи қўмитаси, ҳудудий бошқармалари ва туман(шаҳар) тузилмалари ўртасида маълумот алмашишни ташкиллаштириш, ССП Ижро этувчи қўмитаси маълумотлар базасидан ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) тузилмалари томонидан фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида “VPN” тармоғи ўрнатилди.

    Тармоқ ССП Ижро этувчи қўмитаси, ҳудудий бошқармалар ва 194 та туман (шаҳар) тузилмалари ўртасида ички телефон ва интернет алоқасини йўлга қўйиш, ССП Ижро этувчи қўмитаси ва ҳудудий бошқармалар ўртасида видеоконференция ташкил қилиш имконини беради.

    Бугунги кунда ССПнинг Ҳудудий тузилмаларида 590 нафар ходимлар фаолият юритмоқда. Жумладан Палатанинг ҳудудий бошқарма ходимлари 244 нафар, ТКМ бўлинмалари ходимлари 346 нафарни ташкил этмоқда.

    Ҳуқуқий норматив хужжатларнинг тадбиркорлик соҳасига таъсирини ўрганиш бўйича 

    Жорий ҳисобот даврида Палата раҳбарияти ўзининг асосий эътиборини тадбиркорлик субъектларини, айниқса ўз фаолиятини йўлга қўйиш даврида уларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш, уларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли муҳофазасининг кафолатларини кучайтириш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг устувор роли ва дахлсизлигини таъминлаш борасида самарали тизим яратишга қаратди.

    Хусусан, жами 632 та қонун бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва 250 та лойиҳалар бўйича тадбиркорлик фаолияти ривожига тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи меъёрий-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни бекор қилиш зарурияти тўғрисида тавсиялар баён этилган ҳулоса тайёрланди ҳамда қонунчилик ва ижро этиш ҳокимияти органларига тақдим этилди.

    Меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш мақсадида кўп йиллик тажрибага эга, ўз соҳасининг мутахассиси бўлган тадбиркорлик субъектлари, ҳамда тегишли малакага эга бўлган вазирлик ва мутасадди идора вакиллари ва тадбиркорлардан иборат соҳалар бўйича 8-та Эксперт кенгашлари ташкил этилди. Бир йил давомида жаъми 38 та эксперт кенгашлари ўтказилган. Эксперт кенгашлари бўйича муаммо ва таклифлар юқори турувчи органлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Бизнес Омбудсманга юборилиб, кенгашларда кўтарилган масалалар ижобий ҳал этилиб келинмоқда.

    Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш тизими

    Республикада фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида ССП ходимлари томонидан ҳудудларга чиққан ҳолда тадбиркорларнинг мурожаатлар қабул қилиниб, уларни ваколати доирасида кўриб чиқиш ҳамда республика миқёсида ҳал қилиниши лозим бўлган мурожаатлари тўғрисидаги таҳлилий маълумотлари Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Раёсат йиғилишида кўриб чиқилиши учун юборилмоқда.

    Республикамизда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган фуқароларга тўсқинлик бўлиб келаётган муаммоли масалаларни ҳал қилиш мақсадида Тошкент вилояти тажрибасини республика миқёсида жорий этиш мақсадида ССП раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарканд, Хоразм, Фарғона вилоятларида сайёр қабуллар ташкил этилди. Ушбу сайёр қабуллар натижасида тадбиркорлик субъектларидан жами 1 209 та мурожаат кўриб чиқилди ва уларнинг 1 165 таси маҳаллий ҳокимликлар ваколати доирасида, 44 таси Республика ташкилотлари ваколати доирасида ҳал қилиниши лозим бўлган мурожаатлардир. Республика миқёсида ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар ССП томонидан ташкил этилган экспертлар кенгашида муҳокама қилинди ва уларнинг хулосаси ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.

    ССП тизимига жами 50803 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 5967 таси ССПнинг Ижро этувчи қўмитасига келиб тушган. Президент халқ қабулхонаси билан Палата ўртасида ўзаро ҳамкорлик хам ўрганатилган бўлиб, унда бугунги кунга қадар тадбиркорлик субъектларидан 535 та мурожаат келиб тушган. Палата раҳбарияти қабули ҳам ташкил қилинган бўлиб, шу давр мобайнида 439 та тадбиркорлар қабул қилинган. 

    Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиши соҳасида

    - 6794 нафар янги бошланғич тадбиркорларга иш бошлаш ва бизнесни юритишда амалий ёрдам кўрсатилди.

    - ССП ёрдами билан тадбиркорларга мўлжалланган 1706 та бизнес-режалар тайёрланди.

    - бозор инфраструктураси ва банк молия соҳасида 6273 та тадбиркорга кўмак кўрсатилди.

    - моддий ва табиий бойликлардан фойдаланиш, кредит олиш, инжернерлик-коммуникация тармоқларига уланиш ва бошқа масалаларда 2632 нафар тадбиркорга ёрдам берилди ва муаммоси ҳал этилди.

    Тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида

    Палата қошида жами 6 та ўқув марказлари, ҳусусан Қорақалпоғистон Республикасида, Қашқадарё, Наманган, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида нодавлат таълим муассасалари ташкил этилган бўлиб, жами 14823 та фаолият юритаётган тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган фуқаролар тадбиркорлик асослари бўйича ўқитилди. Германия халқаро хамкорлик маркази молиявий кўмагида 97 нафар тадбиркорлик субъектлари вакиллари “Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури” доирасида Германияда ташкил этган хорижий амалиётда иштирок эттилар.

    2017 йил Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури” доирасида тадбиркорларни Европа Иттифоқи мамлакатларидаги хорижий амалиётларини ташкил этиш мақсадида 50нафар тадбиркорлик субъектлари 2017-2018 йилларда Европа Иттифоқида ташкил этиладиган хорижий амалиётларга таклиф этиш учун саралаб олинди. Шунингдек, 27 нафар тадбиркорлик субъектлари вакиллари Германия халқаро хамкорлик маркази молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури” доирасида Германияда ташкил этган хорижий амалиётда иштирок этиб қайтдилар. Хозирги кунда, Германия халқаро хамкорлик маркази молиявий кўмагида амалга оширилаётган “тадбиркорлик субъектлари Германия давлатида амалиёт утмоқдалар.

    Ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида

    Қорақалпоғистон Республикасининг барча вилоятларида инвестицион имкониятларни аниқлаш мақсадида ССП ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда рус ва инглиз тилларида "Қорақалпоғистон Республикасига инвестиция киритиш бўйича қўлланма"ни тайёрлаб, республиканинг ҳар бир туманининг инвестицион имкониятларини тавсифловчи тадқиқотлар ўтказилди.

    Ушбу имтиёзларни потенциал хорижий инвесторларга, шу жумладан чет элдаги Ўзбекистон элчихоналари орқали тарқатиш ишлари бошланди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Корея, Япония, Германия ва Қувайтда инвестиция салоҳиятини ошкор қилиш бўйича тақдимотларни ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

    Айни пайтда Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида диагностика қилиш ва унинг асосида "инвестиция харитаси" ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Савдо-саноат палатаси Давлат дастурининг 138-бандига мувофиқ Инвестициялар давлат қўмитаси билан биргаликда республиканинг ҳар бир вилоятида инвестицион жозибадорлик даражасини ҳисоблаш учун тадбиркорлар ва инвесторларнинг сўровини ўтказиш учун услубий қўлланма ишлаб чиқилди. Учрашув 2018 йил апрел ойида Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари орқали амалга оширилди, натижалари 2018 йил 12 апрелда Сенат томонидан хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ташкил этилган конференцияда эълон қилинди.

    Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш ва экспортга кўмаклашиш борасидаги ишлар бўйича

    Хорижий давлатлар, биринчи навбатда, қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш чоралари амалга оширилди. Шулар қаторида:

    - чет эл капитали иштирокида 72 та қўшма корхоналар ташкил этишда ёрдам кўрсатилди ҳамда тадбиркорлик субъектларига замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни олиб киришда фаол иш олиб борилди.

    - 322 та корхонага мини-технологиялар ва ускуналарни топиш ва харид қилишда бевосита ёрдам кўрсатилди;

    208 та маҳаллий тадбиркорлик субъектларига жами 58,8 млн. АҚШ доллари миқдорида ўз маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилишга кўмаклашилди;

    52 та халқаро кўргазма ва ярмаркаларда ССП аъзоларининг иштироки таъминланди.

    - Ўзбекистонда 39 та бизнес-форум ўтказилди (4175 маҳаллий ва 1523 хорижий компаниялар иштирокида) чет элда эса 13 та бизнес форум (755 та ўзбек ва 1590 хорижий компаниялар иштирок этди).

    Давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида

    1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги  ПФ-5087-сон Фармонида белгиланган вазифалар доирасида Бош прокуратура,, Олий суд, ИИВ, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДСҚ,  Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик битим лойиҳалари ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда келишиш учун юборилди.

    Шундан, Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Бизнес-омбудсман,  Марказий банк, Давлат божхона кўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорлик битимлари имзоланди.

    2. Савдо-саноат палатаси томонидан ўз мақсад ва вазифаларини бажариш доирасида тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, қонунбузарликлар, биринчи навбатда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни тўлиқ шакллантириш юзасидан турли йўналишларда доимий равишда қатор ташкилий ва амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

    3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармони 126, 127-бандлари ижросини таъминлаш юзасидан тадбиркорлар томонидан содир этилаётган камчиликларни, танқидий муҳокама қилиш, бартараф этиш ва профилактика қилишга кўмаклашиш чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ўрнатилган тартибда Бош прокуратура, Бизнес-омбудсман, ДСҚ, ДБҚ билан келишиб тасдиқланди.

    Ушбу чора-тадбирлар режасида берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан қўйидаги ишлар амалга оширилди:

    Тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган қонунбузарликлар ва уларнинг содир этилиши сабаблари, бундан ташкари, ҳар қандай қонунбузарлик учун жазо муқаррарлиги, шу боис қонунга риоя этилиши учун аввало уни яхши билиш мухимлиги ҳақида тадбиркорларга ўтказилган учрашувларда  тушунтирилди.

    Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида қонунбузилишлардан огоҳ бўлиш ҳамда уларни профилактика қилиш мақсадида Савдо-саноат палатаси, Бош прокуратура, Бизнес-омбудсман, Марказий банк ва маҳаллий ҳокимликларнинг ўзаро ҳамкорлигида Қоракалпоғистон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларида 1 500 нафар тадбиркорлик субъектлари учун шундай учрашувлар ташкил этилиб ўтказилди.

    ЎзССП Матбуот хизмати

    22.06.2018

    17:34

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06