Газда ишлайдиган машиналарга махсус белгилар ўрнатилади
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 11 ноябрдаги қарори билан сиқилган газ ҳамда суюлтирилган нефть газида, ёхуд дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган машиналарнинг умумий техник хавфсизлик регламентига ўзгартишлар киритилди.
Ярим йилдан сўнг амалга киритиладиган ҳужжатда таъкидланишича, M (йўловчи ва юк ташувчи-йўловчи) ва N (юк ташувчи) категориялардаги автомобилларнинг хавфсизлик талаблари яна кучайтирилади.
Низомда газ ускуналари ўрнатиш билан шуғулланувчи ташкилотларга қўйиладиган талаблар аниқ белгилаб берилиб, бундай турдаги ускунани ўрнатиш тартиби, уни текширувдан ва синовдан ўтказиш ва бошқа ҳолатлар белгилаб берилди.
Газ-баллон ускуналарига эга автомобиллардан фойдаланиш ҳамда уларга хизмат кўрсатишга алоҳида боб бағишланди. Унда машина эгалари, эксплуатацион ташкилотлар ва ҳайдовчиларнинг мажбуриятлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш масалалари тартибга солинди.
Унга кўра, ускуналарни ўрнатиш уларни тайёрлаган завод кўрсатмалари асосида амалга оширилади. Бундай ускунада ишлайдиган автомобилларга қўйиладиган талаблардан бири унга махсус тиниш белгисининг қўйилиши бўлади.
16.11.2015
05:23