Корея ва Ўзбекистон хамкорлиги кенгаймоқда.
Жорий йилнинг 11 июл куни соат 15:00 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Жанубий Корея Республикасининг “San Cheong” компанияси ва "New world Med" компанияси хамкорлигида ташкил этилиши режалаштирилаётган компания фаолиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтади.
Фаолиятини энди йўлга кўйилиши режалаштирилган “San Cheong - New world Med" компанияси томонидан ёнғинга қарши курашиш, ҳарбий, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида инсон хавфсизилиги учун хизмат қилувчи махсус кийимлар, ниқоб, ҳимоя шлемлари, юқори ҳароратдаги ёнғин ва иссиқдан ҳимояловчи кийимлар ва бошқа шунга ўхшаш махсус кийим-кечаклар, жихозлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
“San Cheong” компанияси дунёдаги худди шунга ўхшаш маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тан олинган етакчи компаниялар учталигининг бирига киради.
Тақдимотда иштирок этиш истагида бўлганлар ЎзССПга ташриф буюришлари мумкин.
ЎзССП Матбуот хизмати
04.07.2018
18:19