Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ бўйича қарзлари ҳисобдан чиқарилди
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ қуйидагиларнинг солиқлар, пенялар, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарзларидан воз кечилди (ҳисобдан чиқарилди):
2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар ва 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорлар;
давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахслар.
Қарздан воз кечилиши учун мазкур шахслар 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаши ёки давлат рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятни давом эттириши лозим бўлади.
Ўз ССП Матбуот хизмати
30.07.2018
11:19