Тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг аъзолари - маҳаллий тадбиркорлик субъектларига!
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро товар айрибошлаш ҳажмини кескин ошириш бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Қозоғистонга маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда юзага келаётган муаммолар, маҳсулотларга тегишли лицензия, сертификатлар ва рухсатномаларни расмийлаштириш, тижорат юкларини Қозоғистон ҳудуди бўйлаб транспортировка қилиш ва шу каби муаммоларни ҳал этиш таклифлари билан иловадаги жадвал асосида жорий йил 3 августгача g.usmanov@chamber.uz электрон манзилига юборишингизни сўраймиз.
Таклиф намунаси.docx юклаб олиш
Ўз ССП Матбуот хизмати
02.08.2018
18:20