Давлат солиқ қўмитасида ноқонуний текширишлар, уларнинг сабабларини ўрганиб бориш, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахслар ва уларнинг раҳбарларига чоралар кўриш бўйича йиғилиш бўлиб ўтади
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2015 йил 2 июндаги 1-сон мажлис баёни 3-бандига мувофиқ ноқонуний текширишлар, уларнинг сабабларини ўрганиб бориш, қонунбузилиш ҳолатларига йул қўйган мансабдор шахслар ва уларнинг раҳбарларига чоралар кўриш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш борасида Кенгаш ҳузурида тузилган Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши 2015 йил 4 декабрь куни соат 10 да Давлат солиқ қўмитаси биносида ўтказилиши маълум қилинади.
Йиғилшцда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори А.Ахатов, Адлия вазирлигининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси М.Насуллаев, Савдо-саноат палатасининг Юридик экспертиза ва тадбиркорларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Киямовлар иштирок этадилар.
03.12.2015
00:33