«TEMIRYO’L – SUG’URTA» МЧЖ ҚK суғурта компаниясининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси «TEMIRYO’L – SUG’URTA» МЧЖ ҚK суғурта компанияси мурожаат қилиб, 7 751 017 сўмлик қарздоликни регресс тартибида ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан, Палата томонидан «TEMIRYO’L – SUG’URTA» МЧЖ ҚK суғурта компанияси манфаатида қарздор корхонага нисбатан судга даъво ариза киритилган.
Ушбу даъво аризаси юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 25.07.2018 йилда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, «TEMIRYO’L – SUG’URTA» МЧЖ ҚK суғурта компаниясининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўз ССП Матбуот хизмати
13.08.2018
17:37