«ToshkentboshplanLITI» ДУКнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси «ToshkentboshplanLITI» ДУК мурожаат қилиб, шартномавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиққан 63 158 860 сўмлик дебитор қарздорликни ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «ToshkentboshplanLITI» ДУК манфаатида қарздор корхонага нисбатан судга даъво ариза киритилган.
Ушбу даъво аризаси юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 25.07.2018 йилда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, «ToshkentboshplanLITI» ДУКнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўз ССП Матбуот хизмати
13.08.2018
17:43