Қорақолпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари билан семинар ўтказилди
2018 йил 14 август куни Қорақолпоғистон Республикасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари учун улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масаласига бағишланган очиқ семинар ўтказилди.
Семинар мобайнида жорий йилнинг I-ярим йиллигида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, уларнинг содир этилиши ҳамда келиб чиқиш сабаблари танқидий муҳокама қилинди. Шу билан бир қаторда семинар давомида тадбиркорлар томонидан содир этилаётган жиноятлар учун белгиланган жавобгарлик, коррупция моҳияти ва унга қарши курашиш масаласи бўйича атрофлича тушунтириш берилди.
Тадбирда тадбиркорлар доирасида қонунийликни мустаҳкамлаш, янги қабул қилинаётган қонун хужжатларини жойларда самарали ижро этилиши, мавжуд муаммолар ечимини топиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий онги ва бизнес юритиш маданиятини юксалтириш ва ижтимоий масъулиятини ошириш ҳусусида кенг фикр алмашилди.
Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.
Ўз ССП Матбуот хизмати
14.08.2018
15:11