Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кўрик-танловда иштирок этинг!
2018 йил 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2018” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 676-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга асосан “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичлари 27 августдан 28 сентябрга қадар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари 5 октябрдан 25 октябрга қадар, республика босқичи 14-15 ноябрь кунлари, кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 16 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Танловда тадбиркор, фермер ҳамда ҳунармандлар қуйидаги 5 та йўналишларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун беллашади:
- Саноат соҳасида – “Йилнинг энг яхши тадбиркори”;
- Хизмат кўрсатиш соҳасида – “Йилнинг энг яхши тадбиркори”;
- “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”;
- “Йилнинг энг яхши фермери”;
- “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”.
“Ташаббус-2018” кўрик-танловида иштирок этинг ва Президент совринига эга бўлинг.
Маълумот учун телефон рақамлар:
+99871 150 91 67;
+99871 150 91 68.
Ўз ССП Матбуот хизмати
18.08.2018
13:58