• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлиги: ҳолат ва истиқболлар шиори остидаги I Республика ёш тадбиркорлар Форуми ўз ишини бошлади

    Жорий йилнинг 14-16 декабрь кунлари Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлиги: ҳолат ва истиқболлар шиори остидаги I Республика ёш тадбиркорлар Форуми ўз ишини бошлади.

    Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган эътибор йилдан йилга ортиб бормоқда. Айниқса, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бу соҳадаги энг устувор вазифалардан бирига айланган. Шу боис бугунги кунда давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан бир қатор ишлар самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Натижада юртимизда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга эътибор тобора кучайиб, улар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилмоқда. Бу эса ёшлар бандлигини таъминланишига, уларнинг моддий ҳолати яхшиланишига олиб келмоқда.  

    Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли микрокредитлар билан таъминлашга кўмаклашиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг асосий дастурий вазифаларидан бири ҳисобланади. Ушбу вазифаларни бажариш борасида, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва ташаббуси билан бир қатор вазирлик, идоралар ва тижорат банклари ҳамкорлигида кўплаб лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

    Эришилган ютуқлар кўламини ошириш, уларни изчил давом эттириш, бугунги ўсиб келаётган ёшлар талабини тўла қондириш, улар учун янада қулай ва осон ишбилармонлик муҳитини яратиш мақсадида мазкур соҳага оид республикамизда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларини ижтимоий шерикчилик асосида бирлаштириб, фаолиятларини уйғунлаштириш имконини яратиш эҳтиёжи сезилмоқда.

    Шунингдек, амалий фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар иштирокида Республикамизда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш ва истиқболларини белгилаб олишга йўналтирилган ёшлар тадбиркорлиги форумини ташкил этиш долзарблигини белгилаб беради.

    “Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлиги: ҳолат ва истиқболлари” ёш тадбиркорлар бизнес-форуми республикамизда фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар ўртасида ўтказиладиган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, ахборот ва ҳамкорлик характерига эга бўлган лойиҳа ҳисобланади.

    Бизнес-форумнинг асосий мақсади – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш соҳасида иш олиб бораётган барча давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш орқали республикамизда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилашдан иборат.

    Бизнес форумда  18 ёшдан 35  ёшгача бўлган ўз бизнесига эга ёш тадбиркорлар иштирок этиши мумкин.

    Форумнинг ҳудудий босқичлари жорий йилнинг 14-24 ноябрь кунлари ўтказилди. Форумнинг қуйи босқичларида 1500 дан зиёд ёш тадбирокрлар ўз таклифлари билан иштирок этдилар.

    Форумнинг республика босқичида ҳар бир худуддан 6 нафардан ёш тадбиркор, 1 нафар худудий консультатив маркази координатори ҳамда 1 нафар ҳудудий Савдо-саноат палатаси масъул ходими иштирок этади. Бундан ташқари форумда Республика касаба уюшмалари федерацияси, Республика Марказий банк, Монополия ва рақобатни қўллаб-қувватлаш қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи палатаси депутатлари, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки қошидаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси  масъул ҳодимлари жами 135 нафар иштирокчилар қатнашади.

    Республика ёш тадбиркорларининг биринчи бизнес-форумини ўтказиш орқали қуйдаги натижаларга эришиш режалаштирилган:

    - республикада ёшлар тадбиркорлиги соҳасида фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш;

    - ёшлар тадбиркорлиги истиқболлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиб мутасадди ташкилотларга тақдим этиш;

    - ёш тадбиркорлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликда фаолият олиб боришда бир-бирига кўмаклашиши учун шарт-шароитлар яратиб бериш, уларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида бирлаштириш механизмларни аниқлаш;

    - мамлакатимизда тадбиркорлик муҳити, хусусан ёшлар тадбиркорлиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар ва истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилиб, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб вазифалари ечимида ўз ўрнини аниқлаш, давлат органлари билан ҳамкорлик, лойиҳаларнинг самарадорлиги ва манзиллилигини ошириш юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашиш;

    - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказиладиган тадбиркорлик лойиҳалари атрофида ёшларни янада кучлироқ жипслаштириш;

    - ёш тадбиркорларнинг давлат ва кенг жамоатчиликка қаратилган Бизнес-форум иштирокчиларининг “Мурожаатномаси” матнини ишлаб чиқиш.

    Бизнес-форум натижалари асосида Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигининг бугунги холати ва истиқболларини ўзида мужассамлаштирган таклифлар ишлаб чиқилади ва кенг жамоатчиликка тақдим этиш.

    Бу ҳали ҳаммаси эмас! Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг ривожланишида ёшларнинг муҳим ва салмоқли ҳиссаси бор.

    Ёш тадбиркорлик субъектларига бўлган эътибор улар томонидан янги иш ўринлари очиш, барқарор даромад манбаларини яратишнинг энг муҳим омилига айланмоқда.

    Хусусан, “Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам” шиори остидаги ёш тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, кўрсатилаётган хизматлар ва инновацион лойиҳалари – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, ёшлар эришаётган илғор натижаларни тарғиб қилишга, ёшларда мулкдор бўлиш ҳиссини кучайтиришга, тадбиркорларнинг имкониятларини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.  

    Ушбу шиор остидаги ҳудудий танловлар жорий йилнинг май ойидан ноябрь ойига қадар республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил қилинди.

    Мазкур шиор остидаги ҳудудий танловларда жами 780 нафар ёш тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этишган бўлса, 7500 нафардан ортиқ ёшлар ушбу танловларга жалб қилинди.

    Бу йилги танловда иштирок этган ёш тадбиркорларнинг сони, махсулотлар ва хизмат турларининг сифати ва янги тадбиркорлик йўналишлари билан, шунингдек кўлами билан ўтган йилгиларидан фарқланади. Бу эса лойиҳанинг тобора ривожланиб бораётганлигидан, унда иштирок этиш истагида бўлган ёш тадбиркорларнинг сони ортиб бораётганидан дарак беради.

    Жумладан, танловда экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган, ички ва ташқи бозорда ўз товарларининг машҳур брендига эга бўлган, тўқимачилик, текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқараётган ҳамда енгил саноатнинг бошқа тармоқларида фаолият кўрсатаётган ёш тадбиркорлик субъектлари ҳам иштирок этишган.

    Ҳудудий танловларда иштирок этган ва “Йилнинг энг намунали ёш тадбиркори” номинациясида ғолибликни қўлга киритган ёш тадбиркорлик субъектлари ушбу танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасининг махсус дипломи, лойиҳа статуэткаси ва эсдалик қимматбаҳо совғалари топширилади.

    14.12.2015

    01:54

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06