20 август куни “Ташаббус-2018” кўрик-танлови бўйича матбуот анжумани ташкил этилди
Бугунги кунда янги ўринлар, рақобат муҳити яратилишининг энг муҳим манбаи саналган мулкдорлар синфини шакллантириш учун реал базани ташкил этишга қаратилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир.
Жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2018” кўрик-танловини ташкил этиш тўғрисида” ги 676-Ф сонли фармойиши тасдиқланди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2018” кўрик-танловини юқори савияда ташкил этиш мақсадида “Ташаббус-2018” кўрик-танлови босқичларининг ўтказилиш муддатлари белгиланди.
Хусусан, туман (шаҳар) босқичлари – 27 августдан 28 сентябрга қадар;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари эса жорий йилнинг 5 октябридан 25 октябрига қадар щтказилиши белгиланган;
Кўрик-танловнинг республика босқичи к очилиш маросими ва кўргазмалари шу йилнинг 14-15 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Экспомарказ” кўргазмалар саройида бўлиб ўтса, 16 ноябрь куни кўрик-танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими Тошкент шаҳридаги “Наврўз” ресторанида ўтказилади.
Кўрик-танловнинг қуйидаги асосий номинациялар бўйича ўтказилади ва унинг республика босқичи мутлақ ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида “Chevrolet-Spark” автомашиналари билан тақдирланади:
- Саноат соҳасида – “Йилнинг энг яхши тадбиркори”;
- Хизмат кўрсатиш соҳасида – “Йилнинг энг яхши тадбиркори”;
- “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”;
- “Йилнинг энг яхши фермери”;
- “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”.
Бундан ташқари кўрик-танлов республика ташкилий қўмитасининг қарорига асосан танлов иштирокчилари қуйидаги қўшимча номинацияларда ҳам тақдирланиши белгиланган:
“Энг яхши тадбиркор аёл” номинацияси. Бу номинацияда йил якунларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган, “Ташаббус” кўрик танлови иштирокчилари бўлган фидоий ҳамда илғор тадбиркор, фермер ёки ҳунармандга берилади.
“Энг яхши инновацион лойиҳа” номинацияси. Бу номинация ғолиби ҳисобот йилида замонавий минитехнологиялар жалб этган, ишлаб чиқаришда илмий асосланган инновацион технологиялардан фойдаланган, ишланмалари патентланган ҳамда ички ва ташқи бозорда ўзининг машҳур брендига эга бўлган, ўз фаолияти давомида Ўзбекистон шон-шуҳратини оширган, ўзбек маҳсулоти брендини кенг танитган, “Ташаббус” кўрик танлови иштирокчилари бўлган фидоий ҳамда илғор тадбиркор ёки фермерга берилади.
“Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор” номинацияси. Бу номинация ҳисобот йилида корхонага 30 ёшгача бўлган ёшларни, айниқса касб-ҳунар коллежи талабаларини доимий ишга жалб этган “Ташаббус” кўрик танлови иштирокчилари бўлган фидоий ҳамда илғор тадбиркор ёки фермерларга берилади.
“Менинг юртим – менинг ифтихорим” номинацияси. Бу номинация хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳада илғор натижаларга эришган, “Ташаббус” кўрик танлови иштирокчилари бўлган фидоий ҳамда илғор тадбиркор, фермер ёки ҳунармандга берилади.
“Энг яхши оилавий бизнес соҳиби” номинацияси. Бу номинация оилавий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳада илғор натижаларга эришган, “Ташаббус” кўрик танлови иштирокчилари бўлган фидоий ҳамда илғор тадбиркор, фермер ёки ҳунармандга берилади.
“Энг яхши экспортчи” номинацияси. Бу номинация ишлаб чиқарган маҳсулот ёки хизмати экспортини йўлга қўйган энг илғор ҳамда фидоий “Ташаббус” кўрик-танлови иштирокчилари бўлган тадбиркор, фермер ёки ҳунармандларга берилади.
“Энг масъулиятли ижтимоий шерик” номинацияси. Бу номинация ҳисобот даврида корхонада ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат соҳасига оид ҳуқуқ ва манфаатларни таъминлашда касаба уюшмаси қўмитаси ва ҳудуддаги бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган, танлов иштирокчилари бўлган фидоий ҳамда илғор тадбиркор ёки фермерга берилади.
“Йилнинг энг яхши маҳсулоти” номинацияси. Бу номинация маҳсулотининг аҳоли ўртасида ҳамда чет элда таниқлилик даражаси, маҳсулотнинг экспорт ҳажми, маҳсулот брендининг оригиналлиги ва таниқлийлиги, маҳсулотни реклама қилинганлик даражаси, маҳсулот қадоғининг ташқи таъсирларга чидамлилиги ва унинг сифат кўрсаткичлари юқори бўлган “Ташаббус” кўрик-танлови иштирокчилари бўлган фидоий ҳамда илғор тадбиркорга берилади.
Ўз ССП Матбуот хизмати
20.08.2018
17:00