• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлаш рағбатлантирилмоқда

    Ҳозирда Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолининг ижтимоий жиҳатдан заиф қатламларини турмуш даражасини яҳшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан оҳирги 2 йил ичида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижимоий муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг бандлигини ошириш, бундай шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чораларини кўриш мақсадида қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

    Таъкидлаш жоизки, қонунчиликда шундоқ ҳам ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга оид бир қатор нормалар мавжуд. Жумладан, Меҳнат кодексининг 68-моддаси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан ногиронларга давлат томонидан қўшимча кафолатлар берилган. Ушбу кафолатлар қўшимча иш жойлари, иҳтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлар меҳнат қиладиган корхоналар яратиш орқали таъминланиши белгиланган бўлсада, бу нормалар фақат қоғоздагина қолмокда, амалиётда эса умуман бошқа ҳолатлар кузатилаётгани ҳаммамизга маълум.

    Халқаро амалиёт таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ҳусусий сектор иштирокини кенгайтириш мақсадида ижтимоий йўналтирилган тадбиркорлик шакллари (ижтимоий корхоналар, ижтимоий кооперативлар ва бошқалар) жорий этилган бўлиб, уларнинг фаолият юритиши учун қўшимча шарт-шароитлар ва имтиёзлар тизими ҳам шакллантирилган.

    Бежиз эмасдирки, давлат раҳбари томонидан назардан анча четда қолган масала ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чоралари кўрилмокда. Мисол учун, Давлатимиз раҳбари 2018 йил 11 июнда имзолаган «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарор жорий йил 1 августдан кучга кирди. Қарорда ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимининг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига эса давлат мулки объектларини «ноль» қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдоларида манфаатли битим тузиш юзасидан устуворлик ҳуқуқи берилиб, давлат мулки объекти учун ижара тўловини энг кам тўлов ставкасининг 50 фоизи миқдорида тўлаш имконияти ҳам яратилмоқда.

    Шунингдек, қарорда айланма маблағини тўлдириш учун – уч ойлик имтиёзли давр билан 18 ойгача бўлган муддатга, зарур асбоб-ускуналар ва материаллар харид қилиш учун – 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга кредитлар ажратиш бўйича зарур имтиёзлар берилиши белгиланганини ҳам қайд этиш жоиз. Энг муҳими, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ушбу бандда назарда тутилган кредитлар бўйича фоизларни тўлаш учун компенсация ҳамда мажбуриятлар таъминоти юзасидан тўла кафиллик берадиган бўлди.

    Маълумки, ҳужжатнинг 5-бандида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишда берилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида, шунингдек, ногиронлиги бўйича ҳеч қандай камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитлар яратиш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик муқаррарлиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш белгилаб қўйилган.

    Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитлар яратиш бўйича нормалар мавжуд бўлгани билан бу нормаларни бузганлик учун кескин жавобгарлик белгиланмаса нормаларда ўрнатилган тизим ишламайди. Мисол учун, АҚШда норионлиги бўлган шахсни ногиронлиги сабаб ишга қабул қилишда рад этилса – рад этган ташкилот ўзига нисбатан катта миқдорда зарар етказган бўлади, чунки аҳолини ижтимоий заиф қатламларини ишга қабул қилишда камситилиши учун кескин жавобгарликлар амалиётда қўлланиб келинмоқда.

    Шу сабабдан ҳам, Қарорда тегишли вазирлик ва идоралар зиммасига қатор вазифалар юклатилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётни чуқур ўрганиш, шу асосда ижтимоий тадбиркорлик субъектларини аниқлашнинг тартиб ва мезонларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолияти эркинлиги кафолатларини назарда тутувчи зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш топширилди.

    Мазкур Қарор аҳолининг ижтимоий заиф қатламини, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб этиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш масаласига жиддий аҳамият қаратилгани билан ҳам эътиборли. Зеро, бундай кишиларни турмуш тарзини яҳшилашга хисса қўшиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

     

    Нигора Садикова, ЎзССП бош юрисконсульти

    28.08.2018

    10:36

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06