Пастдарғомда “Ташаббус–2018” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди
Туман маркази Жума шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ташаббус–2018” кўрик-танлови ташкил этилди.
Тадбирда 80 нафардан ортиқ саноат соҳасида, маиший хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар, шунингдек, фермер ва ҳунармандлар ўзаро беллашди.
Танлов якунига кўра, иштирокчилар саноат соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, хизмат кўрсатиш соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинациялари бўйича иштирокчилар аниқланди.
Ўз ССП Матбуот хизмати
04.09.2018
15:38