Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро савдо иқтисодий алоқалар ривожланмокда.
Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро савдо иқтисодий алоқаларини ривожлантириш мақсадида 2018 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида АКШнинг экспорт-импорт операциялари билан шуғулланувчи “WCC International” савдо компанияси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Ушбу компания дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларидаги савдо ташкилотлари билан алоқаларни йўлга қўйган бўлиб, 2008 йилдан буён хорижий ишлаб чиқарувчиларга АҚШнинг йирик савдо тармоқларига эга компаниялар билан экспорт шартномалар тузишга кўмаклашиб келмоқда.
Мазкур семинарда АҚШ бозорига маҳсулотларини экспорт қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
Семинарда компания вакиллари томонидан маҳаллий маҳсулотларни Америка бозорига экспорт қилиш учун маҳсулотни сертификатлаш, молиялаштириш манбаалари тўғрисида, Америка банкларида ҳисоб рақам очиш, солиқ ва божхона тўловлари шунингдек, барча экспорт қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича батафсил маълумот берилди.
Ўз ССП Матбуот хизмати
04.09.2018
18:25