“Йилнинг энг яхши хусусий тиббиёт муассасаси” танловининг Республика босқичи ўтказилади
Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистан хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси томонидан тиббий фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-кувватлаш ва улар томонидан аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилишини рағбатлантириш мақсадида олтита номинациядан иборат бўлган “Йилнинг энг яхши хусусий тиббиёт муассасаси” номли танлов ташкил этилди.
Жорий йилнинг 9 декабридан 16 декабрига қадар барча вилоят марказларида танловнинг биринчи босқич якунига бағишланган тантанали йиғилишлар ўтказилиб, ғолиблар тақдирланиши белгиланган.
Мазкур тадбирнинг якуний - Республика босқичи 2015 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида бўлиб ўтади.
Ушбу тантанали маросимда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган танловнинг биринчи босқич ғолиблари иштирок этишади.
17.12.2015
04:49