Табиий тошларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион таклиф
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Италиянинг «Dazzini Machine», «Bennetti Machine» ва «Pedrini» компаниялари томонидан республикамиз ҳудудида табиий тошларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилиш таклифини билдирганлигини маълум қилади.
Жумладан, Италия компаниялари ушбу лойиҳани республикамиз ҳудудида амалга ошириш учун маҳаллий тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумотларни тақдим этишларини сўрамоқдалар:
- Ҳамкорлик қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектининг лойиҳани амалга ошириш учун молиявий ҳолати ва қўшма лойиҳани амалга ошириш учун ўз молиявий маблағларига эгалиги;
- ўрнатилган тартибда инвестицион лойиҳанинг тўлдирилган шакли;
- лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий тадбиркорлик субъекти томонидан таклиф этиладиган ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари ҳамда унда тегишли муҳандислик-коммуникация (электр, газ тармоғи, сув) инфратузилмаларининг мавжудлиги.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, «Dazzini Machine», «Bennetti Machine» ва «Pedrini» компаниялари билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини жорий йилнинг 23 декабрига қадар Палатанинг Замонавий технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлимига (g.usmanov@chamber.uz) электрон кўринишда тақдим этишларини сўраймиз.
Шу билан бирга, маҳаллий тадбиркорлар мазкур масала бўйича қўшимча маълумот учун Палатанинг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими масъул ходими Усмонов Ғафуржонга (+99871) 150-91-69 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
18.12.2015
02:19