Молдова Республики Президенти И.Н.Додон билан МДҲ га аъзо давлатлар ССП раҳбарлари ва вакиллари учрашуви
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судининг раиси Фозилжон Отахонов Молдова Республикаси Президенти Игорь Додоннинг МДҲ га аъзо давлатлар Савдо-саноат палаталари раҳбарлари ва вакиллари билан учрашувида иштирок этди.
Учрашув Кишинев шаҳрида Молдова Республикаси Савдо-саноат палатаси ташкил қилинганлигининг 100 йиллиги ва Молдова Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди фаолиятининг 25 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида бўлиб ўтди.
Ф.Отахонов Ўзбекистонда кенг кўлламда олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан Савдо-саноат палатасининг асосий вазифалари, ваколатлари ва ҳуқуқлари тўғрисида қисқача ахборот берди.
Учрашув давомида МДҲ доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, Евро Иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорликни йлга қўйиш, ишбилармон доиралар вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, бизнес формулар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber
09.10.2018
10:24