Ўз ССП га Хитой халқ Республикаси Циндао шаҳри Халқ хукумати канцелярияси директори ўринбосари Ван Цинчунь бошчилигида делегацияси ташрифи амалга оширилди
21-24 октябр кунлари Ўзбекистонга Хитой халқ Республикаси Циндао шаҳри халқ хукумати канцелярияси директори ўринбосари Ван Цинчунь бошчилигида делегацияси ташрифи амалга оширилди.
Ташриф доирасида 23 октябр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида мазкур делегация вакиллари билан А.Икрамов ҳамда раис ўринбосари И.Жасимов иштирокида учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад Хитой Халқ Республикаси Президенти Си Цзиньпиннинг янги ташаббуси бўлган “Циндао шаҳрида Хитой-ШҲТ савдо-иқтисодий ҳамкорлик минтақалараро худуди”ни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаоари кундан кунга ривожланиб бормоқда. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хитой халқ Республикасига қилган давлат ташрифида амалга оширилган музокараларда ўзаро ҳамда кўп томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга оид масалалар муҳокама қилинганди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида раиси А.Икрамов, меҳмонларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг фаолияти ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, бугунги кунда Хитой хамда Ўзбекистон алоқаларида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш, икки мамлакат халқларининг фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
Учрашувда Хитой халқ Республикаси Циндао шаҳри халқ хукумати канцелярияси директори ўринбосари Ван Цинчунь Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси рахбариятига ўз миннатдорчилигини билдирар экан, мазкур ташриф доирасида олган таассуротлари ҳақида тўҳталиб ўтди. Бугунги кунда Хитой Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритаётган давлатлардан бири эканлиги бу эса икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларнинг янада мустаҳкамланишини таъкидлади.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой ишбилармонлари ўртасида тўғридан тўғри хамкорлик алоқаларни ўрнатиш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айланмасини ошириш мақсадида Циндао шаҳри тижорат бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда, ўзаро савдо айланмаси ҳажмини оширишда янада кенгайтиришда хизмат қилади.
Учрашув якунида Хитой делегацияси томонидан Циндао шаҳрининг иқтисодий ва инвестицион салоҳитига бағишланган видеоролик намойиш этилди.
Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber
25.10.2018
18:45