Мева-сабзавот етиштирувчи ва уни экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!!!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигии оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унинг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига икки ҳафта муддатда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ҳамда экспорт қилувчиларга Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар уюшмасини ташкил этишларига кўмаклашиши белгилаб қўйилган.
Шу муносабат билан мева-сабзавот экспорт қилувчилар Уюшмасининг фаолиятида иштирок этиш истагида бўлган республикамиздаги барча мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи ва экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари мазкур Уюшма фаолиятини ташкил этиш ва унда иштирок этиш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Экспортга кўмаклашиш бошқармасига g.usmanov@chamber.uz электрон манзили орқали ёки +99878 150-60-06 (ички рақамлар 18-49 ёки 20-21) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Қарорни юклаб олиш
Ўз ССП Матбуот хизмати
03.11.2018
13:17