Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Венгрия Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда 2018 йил 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида икки давлат тадбиркорлари ўртасида Бизнес форум ўтказилиши режалаштирмоқда.
Мазкур Форумда иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва маҳаллий маҳсулотларни Венгрия давлатига экспорт қилиш имкониятлари тўғрисида ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.
Шу муносабат билан Венгрия томони билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини g.shermatova@chamber.uz электрон манзилига 15 ноябрга қадар юборишлари мумкинлигини билдирамиз.
Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber
12.11.2018
17:41