• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Фуқаролар соғлиги ва ҳаёти - инсофли тадбиркор ҳимоясида

    Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳонга очилди, бизнес-муҳитни яхшилаш борасида мустаҳкам ҳуқукий пойдевор яратилмоқда, хорижий инвестициялар жалб қилинмоқда. Мазкур инвестициялар тўғри ва мақсадли ўзлаштирилиши, мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашини таъминлаш учун бизнес ҳамкорлари ўртасида қонунбузарликлар, шунингдек биринчи навбатда жиноятлар содир этилишини олдини олиш зарур ва бизнес бундай иллатдан холи бўлиши шарт.

    Тадбиркорлик фаолиятида олиб борилаётган барча саййи ҳаракатлар қонуний, ҳалол ва шаффоф бўлишлигига қаратилган.

    Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, қонунбузарликларнинг асосий қисми тадбиркорлар томонидан қонун талабларини билмаган ҳолда содир этилмоқда.

    Аммо тадбиркорлар ўртасида қонун талабларини яхши билган саводли, лекин уларни очиқдан-очиқ тан олмайдиган, инкор этадиган, юристлар тилида айтганда “ҳуқуқий нигилизм” тушунчасига тўғри келадиган, “қонун талаблари менга даҳлдор эмас, жавобгарлик мени четлаб ўтади” деб ўйлайдиган тадбиркорлар ҳам учраб туради.

    Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг салмоқли қисми аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритмоқда. Ушбу йўналишда самарали меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар берилмоқда ва қулайликлар яратилмоқда.

    Бироқ, ушбу соҳалардаги тадбиркорлар фаолияти Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан таҳлил қилинганда, ахвол унча яхши эмаслигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Лекин, сўнгги икки йилда аҳвол кескин ёмонлашиши кузатилмоқда.

    Статистик маълумотларга қисқача тўҳталадиган бўлсак, ДСЭНМ ходимлари томонидан 2016 йилда ошҳона, тўйхона ва деҳқон бозорларида санитария-гигиена талабларига риоя этилмаган ҳолда тайёрланган, сифатсиз маҳсулотлари реализация қилиниши оқибатида 83 нафар фуқаро заҳарланганлиги ҳолати аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан корхоналар раҳбарлари ва ишчилари маъмурий жавобгарликка тортилган, корхоналар иш фаолияти эса вақтинча тўҳтатилган. Масалан, 2017 йилда мазкур кўрсаткич 385 тани ташкил этган бўлса, 2018 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича эса 392 тани ташкил этган.     

    Мактабгача таълим муассасаларида ўтказилган текширувлар мобайнида тарбияланувчи болаларга сифатсиз махсулотлар ва таомларни реализация қилиш оқибатида 2016 йилда 3 та ҳолатда 60 нафар, 2017 йилда 2 та ҳолатда 29 нафар ва жорий йилнинг 9 ойида 2 та ҳолатда 44 нафар бола заҳарланган. 

    Мазкур ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қонун ҳужжатлари, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари,  карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш натижасида содир этилган.

    Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ДСЭНМ томонидан профилактика тадбирлари олиб борилишига қарамасдан, айрим тадбиркорлик субъектлари ўзларига тегишли хулосалар чиқармай ҳанузгача эҳтиётсизлик ва бепарволик оқибатида ҳуқуқбузарлик содир этмоқдалар.

    Умуман олганда, тадбиркорлик субъектлари томонидан санитария-гигиена қонунчилиги бузилишига олиб келувчи асосий омиллар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

    • янги қурилган ёки қайта ташкил этилган тўйхона, ошхона ва кафе-ресторанларни лойиҳа бўйича қурилмаганлиги ва бунда маҳсулотни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ҳамда реализация қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратилмаганлиги;
    • таомлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш билан шуғулланувчи  тадбиркорлар ва ошхона ҳодимлари фаолиятга доир мутахассисликка эга эмаслиги, таомларни тайёрлашда тайёрлаш технологиясига амал қилмаслик, таомга термик ишлов берилмаслиги ва бошқа қўпол камчиликларга йўл қўйилаётганлиги (ошпазлар, технологлар ва ошхона ходимлари махсус олийгоҳ ва ўрта махсус билим юртларида таҳсил олмаганлиги;
    • тўйхоналарда тайёрланган сифатсиз таомлар, бузилган салатлар, кремли қандолат маҳсулотлари дастурхонга тортилаётганлиги;
    • умумий овқатланиш объектлари, жумладан мактабгача таълим муассасалари ошхоналари тегишли ускуналар (печ, электр қозон, идиш-товоқ ювиш машинаси, санитария ускуналари, вентиляция тизими, совутгич ва музлатгичлар) билан етарлича таъминланмаганлиги ёки мавжуд бўлган бундай ускуналар носоз ҳолда эканлиги; 

    Ҳар бир тадбиркор тегишли қонун хужжатларидан боҳабар бўлиб бориб, уларга риоя этиши, талаб қилинадиган технологик тамойилларга амал қилиши, жамиятдаги ўзга шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳурмат қилиши нафақат ҳуқуқбузарликлар олди олиниши, балки фуқаролар саломатлиги ва ҳаёти ҳам сақлаб қолинишига хизмат қилади.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида, шу сохада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига ўз хизматларини тақдим этади. Шу билан биргаликда,  аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар юзасидан Палатага мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

     

    Ўз ССП Матбуот хизмати 

    07.12.2018

    11:10

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06