13 декабрь куни Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Венгрия Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда 2018 йил 13 декабрь соат 09:30 да "InterСontinental" меҳмонхонасида икки давлат тадбиркорлари иштирокида Бизнес форум ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур Форумда иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва маҳаллий маҳсулотларни Венгрия давлатига экспорт қилиш имкониятлари тўғрисида ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.
Шу муносабат билан бизнес-форумда иштирок этиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектларини онлайн рўйхатдан ўтишларини сўраймиз: http://bit.do/eCkKE
Қўшимча маълумот учун: +998 78 150 60 06
Масъул ходим: Гулноза Шерматова
07.12.2018
16:48