Давлатимизнинг Қомуси қабул қилинган кунига бағишланган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга қарши қурашиш - бугунги куннинг долзарб масалалари" мавзусида семинар ўтказилди.
Бугунги кунда юртимизда барча жабхаларда амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар жараёнида коррупция турли соҳпларда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва айниқса коррупцион кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар мамлакатнинг жадал суръатларда ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий-сиёсий ривожланишига жиддий таҳдид солувчи хавф-хатарлардан бири деб қўрилмоқда.
Савдо-саноат палатаси томонидан ўз мақсад ва вазифаларини бажариш доирасида тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликлар ва биринчи навбатда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича доимий равишда комплекс ташкилий ва амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
2018 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Савдо-саноат палатаси томонидан Палатанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Тошкент шахар солиқ ва божхона бошқармалари ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мехнат инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда давлатимиз Конституцияси Қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тадбиркорлик субъектлари учун улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мавзусида очиқ семинар ўтказилди.
Семинар мобайнида жорий йил мобайнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, улар содир этилиши сабаблари ва имкон яратган шарт-шароитлар атрофлича танқидий муҳокама қилинди. Шу билан бир қаторда тадбирда тадбиркорлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, уларни содир этганлик учун белгиланган жавобгарлик, коррупция моҳияти ва хавфлилиги, унга қарши курашиш масалалари бўйича атрофлича тушунтириш берилди.
Хусусан, Палатанинг бошқарма бошлиғи Б.Ибадуллаев ўз нутқида тадбиркорлар томонидан содир этилаётган қонунбузарликларнинг аксарияти мазкур соҳани тартибга солувчи қонунчилик талаблари ва қонунларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалардан ўз вақтида хабардор бўлмаётганлиги, солиқ ва божхона органларининг айрим ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда масъулиятсизлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларига йўл қўяётганлиги оқибатида тадбиркорларнинг қонуний манфаатларига путур етказилишига шарт-шароит яратаётганлиги, шу билан бир қаторда тадбиркорлар ўртасида қонун талабларини яхши билган саводли, лекин уларни очиқдан-очиқ тан олмайдиган, инкор этадиган тадбиркорлар ҳам учраб туришлиги, лекин содир этилган қилмиш учун жавобгарлик муқаррар эканлиги ҳақида сўз юритди.
Семинар давомида Тошкент шаҳар давлат солиқ ва божхона бошқармалари ҳамда меҳнат инспекцияси мутасадди ходимлари сўзга чиқиб, ўз соҳалари бўйича аниқланаётган ҳуқуқбузарликлар хусусида таҳлилий маъруза қилдилар ва бунда келгусида тадбиркорлар билан ўзаро муносабатларда асосий эътибор тадбиркорни жазолаш эмас, балки унинг яқин хамкори ва маслаҳатчиси бўлишга қаратилишига алоҳида урғу беришди.
Қизғин рухда бўлиб ўтган мунозаралар вақтида Палата бошқарма бошлиғи Б.Ибодуллаев Конституциянинг 53-54-моддаларида Ўзбекистонда иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, давлат истеъмолчилар ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шакллари тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-барабар муҳофаза этилишини таъминлаши, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби даҳлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги, мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги, мулкдор мулкига ўз хохишича эгалик қилиш ҳуқуқи Конституциянинг 53-54-моддаларида мустаҳкамланиб қўйилганлиги ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, тадбирда қатнашаётган тадбиркорлик субъектларига амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари, аниқ мисолларда тадбиркорлик фаолиятида йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ҳамда мазкур йўналишда профилактика ишлари ва ўзаро хамкорлик масалалари юзасидан кенг фикр алмашилди. Учрашувда “Perfec Universal Grand” МЧЖ раҳбари М.Алимов корхона Палата билан ҳамкорликда инвестиция жалб қилаётганлиги, Палата орқали банк ва божхона органларига муносабатга киришаётганлиги, натижада мазкур органлардан зарур маълумотлар тўлиқ ва қисқа муддатда олинаётганлигини баён этди.
Сўзга чиққан "Ravshan Yodik Production" раҳбари ўз нутқида Палата билан яқин ҳамкорликда иш олиб бораётганлиги, натижада юзага келаётган масалалар қисқа муддатда ўз ечимини топаётганлиги ҳақида сўз юритиб, йиғилишда иштирок этаётган барча тадбиркорларни Палата билан яқин ҳамкорлик қилишни тавсия қилди.
Йиғилиш давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.
07.12.2018
17:25