• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Палата тизимидаги Ҳакамлик судлари фаолиятининг 2018 йил якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    2018 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Палата тизимидаги Ҳакамлик судлари фаолиятининг 2018 йил якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди.

    Хусусан, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастурида белгиланган вазифаларни ижро этиш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш мақсадида 2018 йил 9 июлда “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Мазкур Қонунга мувофиқ Ҳакамлик судлари илк бор қонун даражасида Палата тизимига киритилди, иқтисодий низоларни ҳал қилиш учун Палатага Ҳакамлик судларини ташкил этиш ҳуқуқи берилди, Ҳакамлик судлари Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида фаолият кўрсатиши (16,23,26-моддалари) белгиланди.

    Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси в унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил қилинган Ҳакамлик судлари томонидан 2018 йилда муайян ишлар ишлар амалга оширилди.

    Биринчидан, Ҳакамлик судлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда ЎзР ССП Ижроия қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланган доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судларининг қоидалари - доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг низоми ва регламенти, шунингдек ҳакамлик йиғими тўғрисидаги низомлар асосида ва коррупциядан йўл қўймаган холда  юритаётганлигини таъкидлаш лозим.

    Иккинчидан, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил қилинган 15 та Ҳакамлик судларининг судьялари рўйхатига 104 та юқори малакали мутахассислар киритилган бўлиб, улардан 102 таси олий маълумотли, шу жумладан 4 таси юридик фанлари доктори, профессор, 7 таси юридик фанлари номзоди, доцент, 2 таси иқтисод фанлари номзоди, доцентдир.

    Учинчидан, сўнгги йилларда Палата раҳбарияти ва Ижроия қўмитаси томонидан Ҳакамлик судлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017-2018 йиллар мобайнида ЎзР ССП Ижроия қўмитаси томонидан Палата тизимидаги Ҳакамлик судлари фаолиятига оид 8 та қарор қабул қилинганлиги бунга яққол мисол бўла олади.

    Тўртинчидан, ЎзР ССП Ижроия қўмитасининг қарори билан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, низоларни ҳал қилишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш, палата аъзолари ва ходимларнинг бу борадаги ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Палата тизимида ҳар ойнинг сўнгги сешанба куни "Ҳакамлик суди" куни муносабати билан тасдиқланган режа асосида видеоконференциялар ўтказилмоқда. Унда нафақат Ҳакамлик судлари раислари ва ходимлари, балки ЎзР ССП Раисининг ўринбосарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ҳам иштирок этаётганлиги ижобий натижа бермоқда.

    Бешинчидан, Ҳакамлик судларининг раислари ва судьялари 725 дан ортиқ халқаро, республика, вилоят миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда маърузалар билан иштирок этдилар, уларнинг 60 дан ортиқ мақолалари газета ва журналларда, илмий-амалий конференциялар материаллари тўпламларида ва интернет нашрларда чоп этилди ҳамда улар 10 дан ортиқ радио эшиттиришлар, 30 га яқин телекўрсатувларда иштирок этдилар. Шунингдек ҳакамлик судьялари томонидан тадбиркорлик субъектларида турли учрашувлар ташкил қилинмоқда ва уларда Ҳакамлик суди орқали низоларни ҳал қилишнинг афзалликлари тушунтирилмоқда, 22 мингдан ортиқ буклетлар тайёрланиб, манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ва юридик хизмат ходимларига тарқатилмоқда.

    Юқорида баён қилинган Ҳакамлик судлари фаолиятини тизимли равишда мувофиқлаштириш ва кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилаётганлиги, шунингдек,  Палата аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектларига яратилган имтиёзлар натижасида Ҳакамлик судларига даъво аризалари билан мурожаатлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда.

    Масалан, 2018 йилда Ҳакамлик судлари томонидан  6847 та ишлар кўрилган бўлиб, даъво суммаси 358,8 млрд. сўм, 6,9 млн АҚШ долларини ташкил қилган. Бу 2017 йилда кўрилган ишлар сонига нисбатан 4382 тага, 2016 йилга нисбатан эса - 5586 тага кўпдир.

    Агар 2016 йилда 5 та, 2017 йилда 2 та  Ҳакамлик судлари умуман бирорта ҳам иш кўрмаган бўлса, 2018 йилда барча Ҳакамлик судлари томонидан ишлар кўрилганлиги диққатга сазовор.

    Айниқса, бу борада ЎзР ССП Самарқанд (1160 та иш кўрилган), Фарғона (1003 та), Хоразм (669 та), Сирдарё (607 та), Андижон  (582 та ) вилоятлари ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Ҳакамлик судлари ижобий натижаларга эришганлар.

    Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш қатнашчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, Ҳакамлик судлари фаолиятини ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар ҳақида тўхталдилар ва бартараф қилиш бўйича таклиф ва тавсияларини бердилар.

    Йиғилишда Ҳакамлик судларининг раислари ва ҳакамлик судьяларига Палата Ижроия қўмитасининг Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.

     

    Ўз ССП Ахборот хизмати 

     

     

    26.12.2018

    21:59

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06