Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида жорий йилнинг февраль ойида Американинг «Little Caesars» компанияси вакиллари билан учрашув режалаштирилмоқда. Ушбу учрашувдан асосий мақсад «Little Caesars» брендини франчайзинг асосида ишлаш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектларига беришда ҳамкорлик қилишдан иборат.
Мазкур компания Ўзбекистон бозорига киришнинг биринчи йили 2 ресторан, кейинги 5 йилда эса ушбу ресторанлар тармоғини 25 тага етказишни мақсад қилиб қўйган.
Юқоридагиларни инобадга олиб, мазкур компания билан учрашиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари 2019 йил 5 февралга қадар Палатанинг экспортга кўмаклашиш бошқармаси Й.Хусанбоевга (тел.:+99878-150-60-06, e-mail: y.khusanboyev@chamber.uz) мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Компания ҳақидаги батафсил маълумотни юклаб олиш
Ўз ССП Ахборот хизмати
30.01.2019
17:54