«Basiz-T» МЧЖ нинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси «Basiz-T» МЧЖ мурожаат қилиб, шартномавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиққан 227 136 115 сўмлик дебитор қарздорликни ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан, Палата томонидан «Basiz-T» МЧЖ манфаатида қарздорга нисбатан судга даъво ариза киритилган.
Ушбу даъво аризаси юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 18.01.2019 йилда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, «Basiz-T» МЧЖнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўз ССП Ахборот хизмати
04.02.2019
17:26