Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4135-сон Қарори 10 бандига асосан “Ташқи савдо ва экспорт асослари” мавзуси бўйича бепул курсларни ташкил этиш белгиланган эди.
Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази БМТ Тараққиёт дастурининг “Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 18 февралидан 23 февралига қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, “пилот” тариқасида, тадбиркорлар учун 22 соатли ўқув курси ўтказишга келишиб олдилар.
Ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қўллаб-қувватлашлари асосида ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан, экспортга чиқишни мўлжаллаётган тадбиркорлик субъектлари 18 февралдан бошланадиган “Ташқи савдо ва экспорт асослари” курсларига тингловчи сифатида иштирок этиш учун (71) 259-21-60 телефон рақами ёки nodirbek.yuldashev@alternatus.uz электрон почта орқали ўз ҳақларида маълумотларни тақдим этишлари сўралади.
Жойлар чегараланган.
Ўз ССП Ахборот хизмати
13.02.2019
10:20