• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўз ССП яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказди.

    Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этувчи, шу жумладан, улар фаолиятига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таъсирини баҳоловчи ваколатли орган сифатида Савдо-саноат палатаси томонидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 150 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Экспертлар кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсирини инобатга олган ҳолда,  80 га яқин лойиҳаларга эътирозларни ўз ичига олган хулосалар берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 1-иловасининг 2-банди бешинчи хатбошига кўра, “аукцион иштирокчиси – электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун буюртма берган ва унда иштирок этишга рухсат этилган юридик ва жисмоний шахслар”, - деб белгиланган.

    Яъни, бунда юридик шахслар билан бир қаторда жисмоний шахсларнинг ҳам норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларини аукцион иштирокчиси сифатида сотиб олиш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4078-сонли Қарори 2-бандига кўра, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни қазиб олишда уларнинг қонун ҳужжатларида  белгиланган ҳуқуқлари сақлаб қолинади, деб белгиланган.

    Аммо, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 443-сонли Қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 33-бандида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш учун бериладиган буюртманомага нисбатан талаблар белгиланган.

    Хусусан, унда “солиқ органи томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган, ташкилотнинг ўтган йил учун бухгалтерия баланси нусхаси”, “ариза берувчининг устав фонди тўғрисидаги маълумот, у энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваридан кам бўлмаслиги лозим”лиги ҳам белгиланган.

    Кўринадики, ушбу талаблар фақат юридик шахсларга тааллуқли бўлган талаблардир.

    Ушбу низомнинг 34-бандига (шунингдек, лойиҳа 2-иловасидаги 51-банд таҳририга) кўра, 33-бандда кўрсатилган ҳужжатлар тўплами ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун буюртманомаларни қабул қилиш рад этилиши мумкин.

    Бунда лойиҳа иловаларининг нормаларида ўзаро, шунингдек амалдаги нормалар билан ҳам жиддий номувофиқликлар юзага келган.

    Шу сабабли, юқоридаги номувофиқликларни бартараф этиш, лойиҳанинг 2-иловасига мазкур масала билан боғлиқ бўлган ўзгартиришларни назарда тутувчи нормаларни киритиш тавсия этилади.

    Масалан, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия олиш учун бериладиган буюртманомага нисбатан талабларни соддалаштириш, хусусан юқорида мисол сифатида келтирилган низомнинг 33-бандидаги талабларни чиқариб ташлаш.

    2. Лойиҳа 1-иловасининг 4-банди учинчи хатбошига кўра, “Тасдиқланган рўйхатга кирмаган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари бўйича лицензия олиш учун буюртма келиб тушган ҳолларда Давлат геология қўмитаси томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда ўрганиб чиқилади ва 10 кун муддатда тегишли қарор қабул қилинади”, - деб белгиланган.

    Бироқ, бундай ҳолатда қандай қарор қабул қилиниши мумкинлиги аниқлаштирилмаган. Бу эса, амалиётда турли тушунмовчилик ва ноаниқликларни келтириб чиқариши мумкин.

    Яъни, бунда қарорнинг қандай масала доирасида қабул қилиниши (норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган мазкур ер қаъри участкалари Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган фойдаланиши аукцион савдолари орқали реализация қилинадиган ер қаъри участкалари рўйхатига киритилиши ёки рўйхатга киритилмаган ҳолда аукционга қўйилиши ёхуд аукционга қўйилмаган ҳолда лицензия берилиши ёки тасдиқланган рўйхатга кирмаган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари бўйича лицензия олиш учун буюртма рад этилиши) мумкинлиги аниқ назарда тутилиши лозим.

    Шу боис, лойиҳа 2-иловасининг 4-банди учинчи хатбошини аниқ белгилаш, яъни унда қарор қандай мазмунда қабул қилиниши мумкинлигини назарда тутиш тавсия этилади.

    3. Лойиҳа 1-иловасининг 13-бандига кўра, “Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабар ва лот ҳақидаги ахборот аукцион бошланишидан аввал 10 иш кунидан кечиктирмасдан операторнинг расмий веб-порталида жойлаштирилади”, - деб белгиланган.

    Бунда, аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабарни у ўтказилишига 10 иш куни қолганда веб-порталда жойлаштириш назарда тутилган. Аммо, бу аукцион ўтказилиши ҳақида барча тадбиркорлик субъектлари хабардор бўлиши ва ариза топшириши учун жуда қисқа муддатдир.

    Шунингдек, амалдаги қонунчиликда бошқа турдаги аукционларни ўтказиш ҳақида унинг ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий эълон қилиниши лозимлиги белгиланган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа иловасининг 13-бандидаги “10 иш кунидан кечиктирмасдан” сўзларини “30 кундан кечиктирмасдан” сўзларига ўзгартириш лозим.

    4. Лойиҳа 1-иловасининг 22-банди биринчи хатбошига кўра, “Талабгорлар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб 8 кун мобайнида аукционда иштирок этишга электрон шаклда буюртмалар топширади”, - деб белгиланган.

    Ушбу Хулосанинг 3-бандида келтирилган тавсияларни инобатга олган ҳолда, мазкур хатбошидаги 8 кун мобайнида сўзларини 30 кун мобайнида сўзларига ўзгартириш тавсия этилади.

    5. Лойиҳа 1-иловасининг 23-банди иккинчи хатбошига кўра, аукционда иштирок этишга “Буюртмалар электрон кўринишда ушбу Регламентга
    2-иловага мувофиқ шаклда берилади”
    , – деб белгиланган.

    Аммо, ушбу Регламент 2-иловасида электрон онлайн-аукцион ташкил қилиш ҳақидаги Электрон буюртма (яъни, Давлат геология қўмитаси томонидан операторга тақдим этиладиган электрон буюуртма) келтирилган.

    Шу боис, лойиҳа 1-иловасида бундай номувофиқликни бартараф этиш тавсия этилади.

    6. Лойиҳа 1-иловасининг 27-бандига кўра, Буюртма ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилган ва юборилган, шунингдек, закалат пули шахсий ҳисоб рақамидан тўлиқ тушгандан кейин автоматик тарзда қабул қилинади”, - деб белгиланган.

    Аммо, лойиҳа 1-иловасида буюртмага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ҳамда буюртманома шакли келтирилмаган.

    Шу боис, лойиҳа 1-иловасида буюртманома шаклини ҳамда буюртмага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини аниқ келтириш тавсия этилади.

    6. Лойиҳа 1-иловасининг 49-бандига кўра, “Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб 5 кундан кечиктирмай, аукционда сотилган ер қаъри участкасининг қийматини операторнинг ҳисоб рақамига тўлиқ тўлаб бериши лозим”, - деб белгиланган.

    Ушбу нормада аукционда сотилган аукцион объекти қийматини тўлаш муддати жуда қисқа белгиланган. Бу эса, муддатнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўтиб кетиб қолишига ва натижада аукционни ўтказилмаган деб топилишига сабаб бўлади.

    Шу боис, мазкур муддатни узайтириш ва уни иш куни билан боғлиқ ҳолда белгилаш тавсия этилади.

    7. Лойиҳа 1-иловасининг 53-банди учинчи хатбошига кўра, “аукцион ғолибидан лицензия расмийлаштириш учун тегишли ҳужжатлар тўплами қабул қилинади”, - деб белгиланган.

    Аммо, бунда тегишли ҳужжатлар тўплами деганда, айнан қандай ҳужжатлар тушунилиши ва назарда тутилиши келтирилмаган.

    Бу эса, амалиётда мазкур нормани турлича талқин қилинишига, ноаниқликлар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишига олиб келади.

    Шу боис, лойиҳа иловасида аукцион ғолибидан лицензия расмийлаштириш учун талаб қилинадиган ҳужжатларнинг аниқ рўйхатини келтириш тавсия этилади.

    8. Лойиҳа иловасининг 54-банди биринчи хатбошига кўра, “Аукцион ғолибига тегишли ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 443-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади”, - деб белгиланган.

    Ушбу низомнинг 86-бандига кўра, “Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия олишга доир буюртманомани кўриб чиқиш учун тўланган сумманинг эллик фоизи миқдорда йиғим ундирилади”.

    Лойиҳа 2-иловасининг 10-банди орқали юқоридаги низомга киритилиши назарда тутилган 491-бандида эса, аукцион ғолиби томонидан Давлат геология қўмитасига буюртманома топширилганда буюртманомани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси ундирилмаслиги белгиланган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Низомнинг 86-бандига тегишли ўзгартириш киритиш тавсия этилади.

    9. Лойиҳа иловаларида ер қаъридан фойдаланувчиларга берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда ер қаърини заҳирага қайтариш тартиби белгиланмаган.

    Бу эса, амалиётда турли тушунмовчилик ва ноаниқликларни келтириб чиқариши, тадбиркорлик субъектларига ортиқча мажбуриятларнинг юклатилишига олиб келиши мумкин.

    Шу боис, лойиҳа иловаларида ер қаъридан фойдаланувчиларга берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда ер қаърини заҳирага қайтариш тартиби аниқ белгилаш тавсия этилади.

     

    Ўз ССП Ахборот хизмати 

     

     

    11.03.2019

    14:57

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06