Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан республикада божхона тарифларини тартибга солишни такомиллаштириш, шунингдек, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига маҳсулотларни импорт қилишда ўрнатилган божхона божларининг амалдаги ставкаларига ўзгартириш киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан, республикамизнинг экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчиларига қулай мухит яратиш мақсадида ҳамда импорт қилинаётган маҳсулотлар учун бож ставкалари бўйича асослантирилган таклифларингизни иловага мувофиқ жадвал асосида 2019 йил 26 мартга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси j.nosirov@chamber.uz электрон манзилига юборишингизни сўраймиз.
Ўз ССП Ахборот хизмати
20.03.2019
16:58