Наманганда сув таъминотини яхшилаш учун ОПЕК кредити жалб қилинади.
Наманган шаҳрини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳанинг тасдиқлангани тўғрисида Ўзбекистоннинг Австриядаги Элчихонаси хабардор қилинди.
Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПEК) қошидаги Халқаро ривожланиш фонди Бошқарувчилар кенгаши томонидан Янгиқўрғон туманининг 22 та аҳоли пункти ва қисман Наманган шаҳрини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳанинг тасдиқлангани тўғрисида Ўзбекистоннинг Австриядаги Элчихонаси хабардор қилинди. Унинг умумий қиймати 54 млн. АҚШ долларига тенгдир. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Лойиҳа 2020-2025-йилларда амалга оширилиши мўлжалланган. Натижада Наманган вилоятининг асосан қишлоқ жойларида яшовчи 200 мингдан ортиқ аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Халқаро ривожланиш фонди Бошқарувчилар кенгашининг кредити беш йиллик имтиёзли муддат билан 20 йилга берилади.
26.03.2019
10:08