• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказди.

    Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этувчи, шу жумладан, улар фаолиятига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таъсирини баҳоловчи ваколатли орган сифатида Савдо-саноат палатаси томонидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 218 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Экспертлар кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 1-иловасининг 6-банди биринчи хатбошига кўра, “Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади”, - деб белгиланган.

    Бунда, тўлов миқдорини амалдаги миқдорига нисбатан асоссиз ошириш назарда тутилган.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2017 йил 27 декабрдаги 529-сонли (Адлия вазирлигидан 2018 йил 6-февралда 2967-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Буйруғи билан тасдиқланган “Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари”да кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказишда тўлов миқдорлари энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизидан ошмаган ҳолда белгиланган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шунингдек кўрсатилган давлат хизматлари учун тўловлар миқдорининг асоссиз оширилишининг олдини олиш мақсадида амалдаги тўлов миқдорини, яъни юқорида келтирилган Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари 1-иловасида белгиланган тўловларни назарда тутиш тавсия этилади.

    2. Лойиҳа 1-иловасининг 9-банди тўртинчи хатбошига кўра, кичик ҳажмли кемаларни ҳисобга олиш учун “божхона юк декларацияси нусхаси (чет элдан олиб келинган кема учун)” ҳам тақдим этилиши белгиланган.

    Бу орқали кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказишда ортиқча талабларни белгилаш назарда тутилган.

    Яъни, лойиҳа 1-иловасининг 9-банди учинчи хатбошида кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказишда кема ёки кема двигателларининг харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши белгиланган. Мазкур ҳужжатлар тақдим этилганда, божхона юк декларацияси нусхасини ҳам тақдим этиш зарурий шарт ҳисобланмайди.

    Бундан ташқари, юқорида келтирилган “Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари”да кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказишда божхона юк декларацияси нусхасини тақдим этиш шартлиги белгиланмаган.

    Кўриниб турганидек, юқоридаги талаб амалдаги тартибни мураккаблаштиришни назарда тутади. Бу эса, ушбу соҳада ортиқча ва кераксиз бўлган талабларни келтириб чиқариши мумкин.

    Шу боис, лойиҳа 1-иловасининг 9-банди тўртинчи хатбошини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    3. Лойиҳа 1-иловасининг 16-бандига кўра, “Ҳудудий бошқармаларнинг мансабдор шахслари кичик ҳажмли кемани рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза келиб тушгандан сўнг 3 иш кунида уни кўриб чиқади ва кичик ҳажмли кеманинг кўрсаткичлари аризада кўрсатилган маълумотларга мувофиқ эканлигини аниқлаш учун кемани текширишдан ўтказади.

    Маълумотлар мос келганда кичик ҳажмли кема дастлабки техник кўрикдан ўтказилади ва тегишли сузиш ҳудуди белгиланган ҳолда кема эгасига кема билети берилади”, - деб белгиланган.

    Бунда, кичик ҳажмли кемани рўйхатдан ўтказишдан олдин ҳам текширувдан ўтказилиши ҳам дастлабки техник кўрикдан ўказилиши, шунингдек кичик ҳажмли кемани рўйхатдан ўтказиш унинг сузиш ҳудуди белгиланган ҳолда амалга оширилиши назарда тутилган.

    4. “Ҳудудий бошқармаларнинг мансабдор шахслари кичик ҳажмли кемани рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза келиб тушгандан сўнг 3 иш кунида уни кўриб чиқади.

    Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, кичик ҳажмли кема дастлабки техник кўрикдан ўтказилади ҳамда унинг ижобий хулосаларига кўра кема эгасига кема билети берилади”.

    5. Лойиҳа 1-иловасининг 25-банди учинчи хатбошига кўра, “кичик ҳажмли кема мулкдорининг доимий яшаш жойи ўзгарганда” ҳам кичик ҳажмли кемани қайта рўйхатдан ўтказиш лозимлиги белгиланган.

    Юқорида келтирилган “Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари”да кичик ҳажмли кема мулкдорининг доимий яшаш жойи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ёки бир вилоятдан бошқа вилоятга ўзгарганда қайта рўёхатдан ўткалиши белгиланган.

    Мазкур норма амалдаги тартибни мураккаблаштирганлиги ва ортиқча сарсонгарчиликлар келтириб чиқариши мумкинлигини инобатга олиб, юқоридаги хатбошини қуйидагича баён қилиш тавсия этилади:

    кичик ҳажмли кема мулкдорининг доимий яшаш жойи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ёки бир вилоятдан бошқа вилоятга ўзгарганда”.

    6. Лойиҳа 1-иловасининг 28-банди иккинчи хатбошига кўра, “Кичик ҳажмли кемаларни қайта рўйхатдан ўтказилганда ва уларга дубликат берилганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0.25 фоизи миқдорида тўлов ундирилади”, - деб белгиланган.

    Ушбу Хулосанинг 1-бандида келтирилган тавсияларни инобатга олган ҳолда, юқоридаги хатбошини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    7. Лойиҳа 2-иловасининг 5-банди биринчи хатбошига кўра, “Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказишда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тўловлар ундирилади”, - деб белгиланган. 1-иловада эса, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш учун тўлов миқдори двигател қувватининг ҳар бир от кучига қараб белгиланиши назарда тутилган.

    Мазкур Хулоса 1-бандидаги тавсияларни инобатга олган ҳолда, техник кўрикни ўтказишда тўловларнинг амалдаги (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2017 йил 27 декабрдаги
    530-сонли (Адлия вазирлигидан 2018 йил 6-февралда 2968-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Буйруғи билан тасдиқланган “Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш қоидалари” 1-иловасида белгиланган) миқдорини сақлаб қолган ҳолда, назарда тутиш тавсия этилади.

    8. Лойиҳа 2-иловасининг 12-банди биринчи хатбошига кўра, “Белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилгандан сўнг кичик ҳажмли кема эгаси ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади, аризалар белгиланган тартибда ҳисобга олинади”, - деб белгиланган.

    Аммо, 2-иловасининг 13-бандида “Кичик ҳажмли кемани йиллик техник кўрикдан ўтказиш кема эгаси томонидан кемани техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган тўловни амалга оширгандан сўнг ҳудудий бошқарма бош инспектори томонидан амалга оширилади”, - деб белгиланган.

    Кўринадики, бунда номувофиқлик юзага келган бўлиб, техник кўрикни ўтказиш учун икки карра тўлов (яъни, ариза топширилишидан аввал ҳамда ариза кўриб чиқилгач, техник кўрик амалга оширилишидан олдин) тўланиши белгиланган.

    Бундай номувофиқликни олдини олиш учун лойиҳа 2-иловасининг
    12-бандидан “Белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилгандан сўнг” жумласини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    9. Шунингдек, лойиҳа 2-иловасида йиллик техник кўрик дастлабки ва махсус техник кўриклар ўтказилгандан кейинги қанча муддатдан сўнг ўтказилиши белгиланмаган.

    Бу эса, амалиётда турли тушунмовчилик ва ноаниқликларни келтириб чиқариши мумкин.

    Шу боис, лойиҳа 2-иловасида йиллик техник кўрик дастлабки ва махсус техник кўриклар ўтказилган йилдан кейинги йилдан бошлаб ўтказилишини назарда тутиш тавсия этилади.

     

    Ўз ССП Ахборот хизмати 

     

    01.04.2019

    14:15

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06