• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Гаров реестри инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

    Жорий йилдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар томонидан гаров реестрига ёзув киритиш ва кўчирма тақдим этилганлиги учун ундириладиган тўловлар миқдори икки баробарга камайтирилиб, мос равишда энг кам иш ҳақининг 10 ва 5 фоизи миқдорида белгиланди.

    - Бу меъёр сўнгги икки йилда мамлакатимизда бозор ислоҳотларини изчил чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини рағбатлантириш бўйича кўрилаётган комплекс чора-тадбирлар доирасида қабул қилинди, - деди Марказий банк ҳузуридаги “Гаров реестри” давлат унитар корхонаси директори Аҳмадхон Маматов. – Гаров билан таъминланган кредиторлар талабларини кредит маблағлари қайтарилишининг кафолати ҳисобланган гаровдаги мол-мулк қийматидан қондириш тизими самарадорлигини ошириш эвазига қўшимча маблағ жалб этиш имкониятини кенгайтиради.

    Ҳар қандай кредитор, банк ёки инвестор бирор лойиҳани молиялаштирмоқчи экан, аввало унинг истиқболига, ажратилган маблағларнинг қайтарилиш таъминотига эътибор қаратади. Бордию мазкур масалаларда мавҳумлик мавжуд бўлса, лойиҳага на инвестор, на банк маблағ ажратади ёки таъминотга нисбатан жуда оғир шартлар қўяди. Бу эса пировардида иқтисодий ривожланиш суръатига сезиларли салбий таъсир этади.

    Ушбу ҳолатнинг олдини олиш мақсадида бундан беш йил олдин Марказий банк ҳузурида кичик бизнес тузилмаларининг кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини соддалаштириш ва кенгайтириш, кредит таваккалчиликларини қисқартириш, шартнома шартларининг ҳар икки иштирокчиси томонидан бажарилишини таъминлашга кўмаклашувчи гаров реестри институти ташкил этилган эди. Мол-мулкни гаровга олиш эвазига кредит ресурсларидан самарали фойдаланишга хизмат қилаётган мазкур институт фаолияти мамлакатимизда ишчанлик ва инвестицион муҳитни яхшилашда муҳим аҳамият касб этиб, Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида ҳам ижобий баҳоланмоқда.

    Гаров реестри – мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида гаровга бериб қўйилган, шунингдек ундирувга қаратилган мол-мулклар ҳамда ушбу мулкларга кредиторларнинг устувор ҳуқуқлари тўғрисида жамланган ахборотлар базасидир.

    Мазкур базага кириб, бино-иншоотлар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, инвентар ва хом ашёлар, дебитор қарзлар, қишлоқ хўжалигининг кутилаётган ҳосили, интеллектуал мулк ва бошқа мулкларнинг гаровга берилгани ёки унга ундирув қаратилгани тўғрисидаги мавжуд маълумотларни мулк эгасининг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) орқали излаш ва олиш мумкин.

    Шу йил бошига келиб, фойдаланувчилар томонидан гаров мулкига бўлган ҳуқуқлари тўғрисида гаров реестрига киритилган ёзувлар 191,5 мингтани ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 85 фоиз ошди.

    Исталган юридик ва жисмоний шахслар гаров реестридан интернет ахборот тармоғи(garov.uz) орқали кечаю кундуз фойдаланиш имкониятига эга.

    Гаров реестри хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида 2018 йилда жисмоний шахслар учун “Биллинг” тизими жорий қилинди ҳамда гаров реестрининг мобил версияси яратилди.

    Бугунги кунда, барча тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари, давлат органлари ва бошқа бир қатор хўжалик субъектлари мулкий муносабатларни амалга оширишда гаров реестри хизматларидан кенг фойдаланмоқда.

    Маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун жозибадорликни ошириш ва тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш борасида қонунчилик базаси фаол ислоҳ этилмоқда. Ушбу жараён гаров реестрини юритиш соҳасини ҳам қамраб олиб, кредиторларни ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришнинг амалдаги тартиб-таомиллари такомиллаштирилмоқда.

    Мамлакатимиз раҳбарининг “Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4026-сон қарори гаров муносабатларини шаффофлаштириш ва жадал ривожланиш имкониятларини кенгайтирди.

    Масалан, “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасида қарздор мол-мулкини гаровга олган биринчи кредитор рухсатисиз мазкур мол-мулкни навбатдаги гаровга қўйиш имкони чекланган ҳамда навбатдаги гаровга олувчининг талаби бу мол-мулкнинг қийматидан аввалги гаровга олувчиларнинг талабларидан кейин қаноатлантирилиши кўзда тутилган эди.

    Эндиликда, бу тартибга барҳам берилди: қарздор, ўзининг гаровдаги мол-мулкини бир пайтнинг ўзида бошқа кредиторга навбатдаги гаровга қўйишига кредитор - гаровга олувчи томонидан гаров реестрига тегишли ёзувни киритиш шарти билан аввалги гаровга олувчининг розилигисиз рухсат этилди. Бунда, гаровдаги мол-мулкини навбатдаги гаровга олувчи кредитор, ушбу мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларини қоплаш имкониятини ўрганиб чиққан ҳолда мол-мулкни гаровга олиш ёки олмаслик тўғрисида мустақил қарор қабул қилади.

    Қарздорнинг мол-мулки бир нечта кредиторда гаровга қўйилган ҳолларда, қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, мол-мулк ҳисобидан кредиторлар талабларини қондириш, гаров реестрига қарздорнинг мол-мулкига бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ёзув киритилган санага кўра календарь кетма-кетликда амалга оширилади. Яъни, қарздор мол-мулки бир нечта кредиторда гаровга олинган ҳолатда, гаров мулкига бўлган ҳуқуқлари тўғрисида гаров реестрига биринчи бўлиб ёзув киритган кредитор гаровдаги мол-мулк ҳисобидан ўз талабларини (бошқа кредиторлардан олдин) биринчи бўлиб қондиради ва шу тарзда ёзув киритилган санага, вақтга мувофиқ кетма-кетликда талаблар қондирилади.

    Шунингдек, гаров мулки ҳисобидан ўз талабларини қондиришда гаров реестрига қарздорнинг мол-мулкига бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ёзув киритган кредитор-гаровга олувчилар гаров реестрига тегишли ёзувни киритмаган кредитор-гаровга олувчиларга нисбатан устувор ҳуқуққа эга бўладилар. Ушбу ҳолат нафақат банк ва қарздор ўртасидаги гаров муносабатларида, балки бошқа бизнес субъектлари, шунингдек жисмоний шахсларнинг шартномавий мулкий муносабатларида ҳам учраши мумкин.

    Яна бир янгилик: юқоридаги Қонуннинг 21-моддасида гаровга қўювчи гаровдаги мол-мулкини гаровга олувчининг розилиги билан ижарага беришга ҳақли эканлиги қайд этилган эди.

    Эндиликда, гаровга қўювчи гаровдаги мол-мулкини гаровга олувчининг розилигисиз ижарага бериши мумкин. Бунинг учун ижара муносабатлари тўғрисида гаров реестрига тегишли ёзувни киритиши ва мол-мулкни ижарага берганлиги тўғрисида гаровга олувчини хабардор этиши шарт.

    Бундан ташқари, қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, ундирувни гаровдаги кўчар мол-мулкка қаратганда суд жараёнларининг чўзилиб кетиши, пировардида кредиторнинг зарар кўришига ва кредит фоизларининг ошиб кетишига сабаб бўлар эди.

    Бу масала ҳам ўз ечимини топди. Ёзма битим мавжуд бўлган, яъни гаров сифатида қўйилган кўчар мол-мулкка ундирувни қаратиш гаров шартномасида белгиланган тақдирда, гаров предметига ундирувни суд буйруғи тартибида қаратиш белгиланди. Шу билан бирга, гаров предметини тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш, ижарага, лизингга ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усуллар орқали реализация қилиш мумкин.

    - Қарорда энг илғор халқаро амалиётларни ҳисобга олган ҳолда, мулкни гаровга қўйиш, лизинг ва мажбуриятларни таъминлашнинг бошқа турларининг амалдаги механизмларини такомиллаштириш, гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратишга оид талабларни унификация қилиш орқали кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайтирилди, - дея таъкидлади Аҳмадхон Маматов. - Тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурсларга бўлган талаби кўчар мулкларнинг таъминот бозорига жадал кириб бориши орқали қондирилади.

    Янги меъёрлар таъминотлар бозори гаров реестри орқали шаффофланишига ва барча бозор иштирокчиларининг ўз хавф-хатарларини тўғри ва оқилона баҳолашига шароит яратади. А.Маматов қайд этишича, ушбу чора-тадбирлар хорижий инвесторларнинг миллий иқтисодиётимизга бўлган ишончи ошиб, хорижий инвестициянинг фаол кириб келишига, кредитлар, микрокредитлар ва бошқа қарз маблағларининг таваккалчилик даражаси ҳамда фоизлари пасайишига, молиялаштириш бозорини сезиларли ривожланишига йўл очиб беради;

    Умуман олганда, аҳоли ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятлари кенгайишига ҳамда республиканинг халқаро рейтинги ва инвестицион жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

     

    ЎзА

     

    04.04.2019

    12:18

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06