Хоразм вилоятида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди.
2019 йил 16-17 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ходимлари томонидан Хоразм вилояти давлат органлари билан ҳамкорликда вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан тадбиркорлик фаолияти суръатларини жадаллаштириш, ҳудудга фаол инвестицияларни киритиш, тадбиркорлик фаолиятига аҳолининг барча қатламларини жалб этиш масалаларига бағишланган учрашувлар ўтказилди.
Ўтказилган учрашувлар давомида қатнашчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида кенг тарғибот ишлари олиб борилди, давлатимиз раҳбари томонидан соҳани ривожлантириш борасида қабул қилинган қарорлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони мазмун-моҳияти, берилган топшириқларни бажариш усул ва услублари, тадбиркорларни қийнаётган тизимли муаммолар таҳлили ва уларни ҳал этиш йўллари, фуқаролар хаёти фаровонлигини ошириш йўлида тадбиркорлик фаолияти тутган ўрни тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Қизғин йўсинда ўтган йиғилишларда иштирокчилар кун тартибидаги масала юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга асослантирилган жавоблар ва тавсиялар олишди.
Ўз ССП Ахборот хизмати
17.04.2019
18:05