Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига мудир тайинланди.
Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари Президент Фармони билан ташкил этилган эди.
Ҳукумат қарори билан Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири этиб тайинланди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари Президент Фармони билан ташкил этилган бўлиб (ПФ-5718-сон, 14.05.2019 й), тадбиркорларни ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш қабулхоналар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
23.05.2019
10:26