Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичида ғолиблар аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида 2018 йил якунлари бўйича ўтказиладиган «Ташаббус-2019» кўрик-танловини юқори савияда ташкил этиш тўғрисида»ги 278-Ф-сонли фармойишини вилоятда ижросини таъминлаш бўйича вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 апрелдаги 159-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди.
Мазкур фармойишга асосан жорий йилнинг 25 апрел-14 май кунлари кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичлари ўтказилди. Уларда жами 350 нафардан ортиқ тадбиркор, фермер ва хунармандлар иштирок этдилар.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичи 22 май куни Наманган шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ўтказилди. Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 56 нафар ғолиблар, шундан 12 нафар саноат соҳасидаги тадбиркор, 10 нафар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркор, 12 нафар ёш тадбиркор, 10 нафар фермер ва 12 нафар ҳунармандлар қатнашдилар.
Кўрик-танловнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Камалов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ж.Мамажанов, вилоят босқичи ташкилий қўмитаси аъзолари, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Кўрик-танлов якунига кўра:
«Саноат соҳасида энг яхши тадбиркор» йўналиши бўйича:
- I-ўринни Наманган шаҳар “Нафис текс гроуп” МЧЖ директори Эшанов Ахадхон;
«Хизмат кўрсатиш соҳасида энг яхши тадбиркор» йўналиши бўйича;
- I-ўринни Чуст тумани "Мадина заковат зиё" ХК раҳбари Вахабова Мадина;
«Энг яхши ёш тадбиркор» йўналиши бўйича;
- I-ўринни Наманган туман "Golden Egg оf Namangan" МЧЖ раҳбари Шамсиддинов Абдулатиф;
«Энг яхши фермер» йўналиши бўйича;
- I-ўринни Наманган тумани "Ахмадбек саховати" фермер хўжалиги раҳбари Тожибаев Лутфулло;
«Энг яхши ҳунарманд» йўналиши бўйича;
- I-ўринни Наманган шаҳридан Ҳунарманд Таджибаев Хаким;
«Ташаббус-2019» кўрик-танлови вилоят босқичининг тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Камалов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ж.Мамажанов, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, вилоят босқичи ғолиблари ҳамда иштирокчиларига кўрик-танловнинг қимматбахо совғалари ва дипломларини тантанали равишда топширилди.
Ўз ССП Ахборот хизмати
23.05.2019
15:44