13-14 апрель: “BankExpo-2016”
Бугунги кунда, юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига курсатилаётган банк-молия хизматларини тарғиб этиш ва яқиндан таништириш мақсадида 2016 йилнинг 13-14 апрель кунлари “Кургазма Савдо Маркази” павильонида IX анъанавий “BankExpo-2016” кўргазмаси бўлиб ўтади.
Мазкур кўргазмани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад:
- банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар ва соҳанинг ривожланиш истиқболлари бўйича аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг хабардорлик даражасини ошириш;
- тижорат банклари томонидан курсатилаётган банк хизматларини кенг ёритиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун жорий этилган янги кредитлаш механизмлари ва турларини тарғиб қилиш;
- тадбиркорлик субъектларини замонавий информацион технологиялардан фойдаланган ҳолда кўрсатилаётган банк хизматлари, шунингдек банк технологиялари ва ускуналари билан якиндан таништиришдан иборатдир.
25.03.2016
17:43