Ўз ССП да Ўзбекистон-Қозоғистон ишбилармон доира вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
12 июнь куни Ўз ССП да Ўзбекистон-Қозоғистон ишбилармон доира вакиллари иштирокида “B2B” форматида учрашув бўлиб ўтди.
Қозоғистон делегацияси таркибидан ун-дон маҳсулотлари, кимё саноати ва инвестиция соҳасида фаолият юритаётган 5 та етакчи компаниялар вакиллари ўрин олишди.
Делегация вакиллари Ўзбекистонда яратилган инвестицион муҳит, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Икки мамлакат ишбилармон доиралар вакиллари иштирокидаги “B2B” учрашувида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, икки мамлакат корхоналарининг ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Учрашув якунида тадбиркорлар ўртасида ўзаро бошоқли ун-дон маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан битимлар тузилди ва бир неча компаниялар билан бошланғич келишувларга эришиш имкониятига эга бўлдилар.
Ўз ССП Ахборот хизмати
13.06.2019
17:30